90% чегирмали «Оила учун» акцияси – оилангиз билан чегарасиз алоқада бўлинг!

  •   DiMaX
  •  1158
  •  18.05.2021 08:29

90% чегирмали «Оила учун» акцияси – оилангиз билан чегарасиз алоқада бўлинг!

«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси яқинда 5G технологиясини амалиётга татбиқ этган эди. Энди эса у Uzmobile мобил алоқасининг жисмоний шахслари учун «ОИЛА УЧУН» хизматига 90% чегирма эълон қилди.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» офисларида смартфон ва аксессуарлар ҳам сотиляпти – фоизсиз ва 12 ойгача муддатли тўлов!

UZTELECOM ўз абонентлари учун махсус «Оила учун» хизматини тақдим этиб келади, бу эса абонентларга гуруҳ ичида чексиз миқдорда мутлақо бепул мулоқот қилиш имкониятини беради. Бундан ташқари, 17 майдан бошлаб UZTELECOM сиз севиб улгурган «Оила учун» хизматига ажойиб 90% чегирмали акцияни эълон қилади!

Шундай қилиб, 2021 йил 17 майдан 17 июнгача бўлган даврда ушбу хизматдан чегирмали нархда, яъни 210 сўмдан фойдаланиш мумкин бўлади!

Хизматни ёқиш учун махсус USSD-сўровдан фойдаланишингиз, шахсий кабинетингиз орқали хизматни ёқишингиз ёки Компаниянинг сотув ва хизмат кўрсатиш офисларидан бирига мурожаат қилишингиз мумкин.

Шуни таъкидлаш керакки, «Ishbilarmon», «Royal», «Uzmobile M2M», «M2M Basic», «Uzcard GSM», «Humo GSM» тариф режалари абонентлари акциядан фойдалана олмайдилар.

«ОИЛА УЧУН» акцияси – 10 баробар камроқ тўланг, оилангиз билан юз маротаба кўпроқ мулоқотлашинг!

Акция юзасидан батафсил маълумотни мазкур ҳавола орқали олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: 1 майдан барча оператор ва провайдерлар учун интернет хизматлари 30 фоизгача арзонлашмоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!