900 йил аввал лойдан ясалган уяли телефон топилди – экрани ва тугмачаларида шумерча ёзувиям бор!

  •   DiMaX
  •  4431
  •  05.09.2019 16:20

900 йил аввал лойдан ясалган уяли телефон топилди – экрани ва тугмачаларида шумерча ёзувиям бор!

Қадимий артефактлар орасида замонавий технологияларга алоқадор ёки айрим гаджетларга шаклан ўхшаш нарсалар ҳам учраб туради. Лекин яқинда Австриянинг Зальцбург шаҳрида археологлар ўта ғалати топилмага дуч келишди...

ЎҚИНГ: Facebook'да iPhone акс этган қадимий сурат эълон қилинди

Қадимшунослар топган лойдан ясалган – сопол буюм худди ҳозирги уяли алоқа телефонига ўхшайди. Тадқиқотлар натижаларига кўра, унинг ясалганига тўққиз асрча вақт бўлган, балки ундан ҳам кўпроқдир.

Кўриб турганингиздек, сопол телефоннинг барча деталлари ҳақиқийдек кўринади. Унинг корпусида тугмачалар, дисплей ва ҳатто уларда ёзувлар ҳам бор! Аниқланишича, бу белгилар қадимги шумер халқи ёзувига тегишли.

ЎҚИНГ: Янги технология қадимий пирамида остидан «нариги дунёга йўл» топди!

Ушбу сопол телефоннинг муаллифи шумерлар цивилизацияси вакили бўлса керак, лекин телефонни у қаерда кўрган бўлиши мумкин?! Унинг сурати интернетда тарқалиб кетгач, кишилар бу ҳақда ҳам ўз тахминларини билдиришмоқда.

Айримларнинг фикрича, қадимги шумерлар ўзга сайёраликлар билан мулоқот ўрната олганлар. Ўша ғайризаминий маданиятлар вакиллари уларга телефон сингари юксак технология ютуқларини кўрсатган бўлиши мумкин.

Яна бошқаларнинг тахминига кўра, шумерлар замонлар оша саёҳат қилишга қодир бўлган, уларнинг даврига бориб қолган келажак одамини учратишган. Унинг қўлидаги телефоннинг нусхасини сополдан ясашган, унинг тугмачалари ва дисплейига эса ўз ёзувларига оид белгиларни туширишган.

Эҳтимол, бунинг сири келажакда очилиб қолар, ёки ушбу хабар фейк бўлиб чиқар – воқеалар ривожини Terabayt.uz билан бирга кузатишда давом этинг.

ТЎЛДИРИШ: Дарвоқе, унинг сири очилди, бу ҳақдаги «Тўққиз асрлик «шумерлар уяли телефони»нинг сири фош бўлди!» хабаримиз билан танишинг.

ЎҚИНГ: «Жонли» сурат: «Стив Жобс тирик ва Мисрда яшириниб олган!»

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.