95 долларлик Nokia C3 чиқди: Android 10 тизимли смартфон нақ 400 ГБ хотирани қўллаб-қувватлайди!

  •   DiMaX
  •  2311
  •  04.08.2020 14:54

95 долларлик Nokia C3 чиқди: Android 10 тизимли смартфон нақ 400 ГБ хотирани қўллаб-қувватлайди!

Nokia бренди остида навбатдаги смартфонлар чиқариб келаётган HMD Global компанияси навбатдаги моделини тақдим қилди. Nokia C3 русумли бу арзон гаджет «тарошланган» Android 10 (Go edition) операцион тизими билан таъминланган.

ЎҚИНГ: Энди энг арзон смартфонларга ҳам Android 10 ўрнатса бўлади!

Nokia C3 моделининг асосий ўзига хослиги – 400 гигабайтгача ҳажмли microSD картасини қўллаб-қувватлашидир. Смартфоннинг ўз ички хотираси 32, тезкор хотираси бўлса 3 гигабайтлик ҳажмга эга.

Ушбу смартфон саккиз ядроли Unisoc SC9863A процессори базасига қурилган. Мазкур чипсет ядроларининг такт частотаси 1,6 гигагерцлик бўлиб, уларга IMG8322 график тезлатгичи ҳамроҳлик қилади.

Nokia C3 бош камераси 8, олд камераси эса 5 мегапикселлик якка датчиклардан иборат. Унинг автоном ишлаши учун 3040 мА/соатлик аккумулятор масъул бўлса, шахсий маълумотларни ҳимоялаш учун орқа панелдаги дактилоскоп жавобгар.

Янги қурилманинг ўзига хосликларидан яна бири – корпусининг ён қиррасига ўрнатилган Xpress тугмачасидир. Уни битта босганда Google Assistant овозли ёрдамчиси ишга тушади, иккита ёки узоқроқ вақт босиш амалларига эса бошқа функцияларни тайинлаб қўйиш мумкин.

ЎҚИНГ: Исталган Android-смартфоннинг бармоқ изи сканерига тезкор функциялар қўшамиз

Шундай қилиб, Nokia C3 смартфонининг техник хусусиятлари қуйидагича:

Дисплей: 5,99", 1440х720, 18:9

Процессор: Unisoc SC9863A (8 х 1,6 ГГц Cortex-A55), IMG8322 график чипи

Тезкор хотира: 3 ГБ

Ички хотира: 32 ГБ (eMMC 5.1); 400 ГБгача microSD ўқийди

Аккумулятор: 3040 мА/соатлик

Бош камера: 8 МП (f/2.0)

Олд камера: 5 МП (f/2.4)

Операцион тизим: Android 10

Хавфсизлик: орқа панелдаги бармоқ изи датчиги

Алоқа: 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11 b / g / n, Bluetooth 4.2, GPS, ГЛОНАСС

Портлар: 3,5 мм.лик аудиотирқиш, micro-USB

Қўшимча: FM-радио

Ўлчам: 159,9 х 77 х 8,69 мм

Вазни: 184,5 грамм

Nokia C3 мовий ва тилларанг корпусларда ишлаб чиқарилган бўлиб, Хитойда уни 13 августдан, 95 долларга тенг нархда сота бошлашади. Смартфоннинг бошқа мамлакатлар бозорларига тақдим этилиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: 100 долларлик энг зўр смартфонни Oukitel тайёрлади: Helio P60, 4/64 ГБ хотира, FullHD+, квадрокамера...

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!