969 000 сўмдан бошланувчи Meizu смартфонлари нархлари (2018 йил 18 июнь) – Terashop.uz’даги харидингиз Ўзбекистон бўйича етказиб берилади!

  •   DiMaX
  •  3101
  •  18.06.2018 12:38

969 000 сўмдан бошланувчи Meizu смартфонлари нархлари (2018 йил 18 июнь) – Terashop.uz’даги харидингиз Ўзбекистон бўйича етказиб берилади!

Юртимизда расмий кафолат билан сотилаётган смартфонлар орасида Meizu маҳсулотлари ҳам мавжуд. Худди сиз яхши билган Xiaomi корпорацияси қатори, бу смартфонсознинг телефонлари ҳам сифат ва нарх уйғунлиги борасида анча юқори баҳоланади.

Meizu смартфонларининг сифати нархидан устун эканлигини кўрсатувчи омиллар кўп. Жумладан, яқинда унинг битта флагмани Apple’нинг суперфлагманини суратга олиш сифати бўйича ортда қолдирган!

ЎҚИНГ: iPhone X’ни уялтирган смартфон

Хабарингиз бор – яқинда ишга тушган Terashop.uz интернет-дўконимизда товарлар сафи кенгайиб бораётир. Жумладан, Meizu смартфонлари ҳам энди у ерда онлайн харид қилиш имкони мавжуд. Мазкур гаджетларнинг барчасига бир йиллик кафолат берилади, тўловларни эса нақд пулсиз ҳам амалга ошириш имкони мавжуд.

Terashop.uz интернет-дўконидан фойдаланиш жуда қулай, унда харид имкониятлари жуда катта, товарлар сафи мунтазам кенгайиб боради. У ерда харидлар учун тўлов усуллари ҳамда етказиб бериш шартлари билан танишиб чиқишингиз мумкин. Электрон гаджетлар сотувчилар учун эса дўконимиз ҳамкорлик таклиф этади.

Онлайн дўконимиздаги ҳар бир товарнинг қисқача тавсифи ҳамда суратлари берилган. Тегишли девайс билан батафсил танишиш қулай бўлиши учун, у ҳақда Terabayt.uz сайтидаги тавсифга йўлловчи ҳаволалар ҳам жойланган. Яъни, ушбу иккита сайтимиз ўзаро интеграция қилинган бўлиб, тегишли гаджет ҳақидаги битта сайтимиз саҳифасидан иккинчисидаги саҳифасига ўтиш осон.

ЎҚИНГ: Электрон савдо: Шавкат Мирзиёев жаҳондаги энг илғор тажрибани қўллашни буюрди

Мана, Terashop.uz интернет-дўконимизда айрим русумлардаги Meizu смартфонлари нархлари қуйидагича (рўйхат нархларнинг ўсиб бориши тартибида тузилган:

  1. Meizu M6 Black, 2/16 GB – 969 000 сўм
  2. Meizu M5s 3/16 GB, Gold – 998 000 сўм
  3. Meizu M6 Black, 2/32 GB – 1 058 000 сўм
  4. Meizu M6 Note Black, 4/16 GB – 1 425 000 сўм
  5. Meizu M6 Note Black, 3/32 GB – 1 547 000 сўм
  6. Meizu M6s Black 3/32 GB – 1 596 000 сўм
  7. Meizu M6 Note Black 4/64 GB – 1 792 000 сўм

Юқоридаги смартфонлардан исталган бирини харид қилиш ёки хусусиятларини батафсил кўриш учун, унинг нархи устига босиб, унга жойланган ҳавола орқали унинг Terashop.uz интернет-дўконимиздаги саҳифасига ўтишингиз мумкин.

Дарвоқе, ушбу компания яқинда ўзининг Meizu 15 туркумидаги флагманларини тақдим этган бўлса-да, ундан кейинги авлод смартфонларини ҳам тайёрлаб улгурган. Яъни, бу смартфонсоз шу 2018 йилнинг ўзидаёқ кетма-кет икки авлод флагман телефонларини расман намойиш этиб, савдога чиқармоқчи.

ЎҚИНГ: Meizu 16 флагманлари: нархлари маълум, тавсифи ҳам батафсил

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!