ABBYY китоб ва ҳужжатларни сканерлайдиган илова чиқарди

ABBYY китоб ва ҳужжатларни сканерлайдиган илова чиқарди

Смартфон камераси орқали турли файлларни сканерлаш янги функция эмас. Ушбу амалга мўлжалланган баъзи иловалардан, баъзида, фойдаланиш анча ноқулай. Бироқ ўзининг электрон луғатлари ва дастурлари билан яхши танилган ABBYY компанияси бу борада барчанинг тасаввурини ўзгартирмоқчи. Фирма шу мақсадда босма матнни сканерлашга мўлжалланган BookScanner Pro номли иловани яратди. Мазкур илова ёрдамида китоб саҳифаларини сканерлаш, электрон нусхалар яратиш ҳамда матндаги белгиларни аниқлаш учун оптик сканер технологиясидан фойдаланиш мумкин.

BookScanner иловасида ABBYY компанияси томонидан патентланган BookScan ва ABBYY Mobile OCR Engine технологиялари қўлланади.  BookScan технологияси китоб саҳифаларини сканерлаш, суратларни алоҳида бетларга ажратиш ҳамда қия ҳошия, оптик хиралик ва кераксиз нурларни бартараф этишга ёрдам беради. Mobile OCR Engine жса 190 тилдаги матнларни аниқлаш имкониятини тақдим этади.

Ҳозирча BookScanner Pro иловасининг фақат iOS версияси мавжуд, уни 19,99 долларга харид қилиш мумкин.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!