“Абитуриент-2018” хизмати ёрдамида кириш тест имтиҳонлари натижаларини билиш мумкин

 “Абитуриент-2018” хизмати ёрдамида кириш  тест имтиҳонлари натижаларини билиш мумкин

Beeline ҳамда Давлат тест маркази абитуриeнтларга “Абитуриeнт-2018” ахборот хизматидан фойдаланиш имконини тақдим этади. Хизмат ёрдамида, сиз SMS орқали қуйидаги маълумотларни билишингиз мумкин:

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий ўқув юртларига киришда тўпланган баллар сони. Керакли маълумотларни олиш учун жавоб варақаси рақамини SMS-хабар орқали 5100 рақамига юборишингиз керак.
  2. Ўзбекистон Республикаси Олий ўқув юртларидаги ҳар қандай йўналиш бўйича танлов ҳақида маълумот. Керакли маълумотни олиш учун 5100 рақамига SMS сифатида сизни қизиқтиргантаълим йўналиши кодини юбориш керак.

Сўралган маълумот хабар сифатида 5101 рақамидан келади. Тест натижаларини имтиҳондан сўнг бир неча кундан кейин билиб олишингиз мумкин. 5100 рақамига чиқувчи SMS нархи 0 сўм. 5101 рақамидан кирувчи SMS нархи 3 157,5 сўм/1 хабар.