Абитуриентлар учун махсус: калькуляторга Wi-Fi ва OLED-дисплей қўшиб, ундан интернетга кириш ва хабар алмашиш мумкин! («жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  747
  •  08.05.2020 13:40

Абитуриентлар учун махсус: калькуляторга Wi-Fi ва OLED-дисплей қўшиб, ундан интернетга кириш ва хабар алмашиш мумкин! («жонли» видео)

Турли гаджетларнинг ҳимоясини бузиб, улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳоллари учраб туради. Neutrino номли YouTube-канал муаллифи эса Casio классик калькуляторига айрим деталларни қўшиб, талабалар ва абитуриентлар учун тенгсиз шпаргалка девайсини ясади!

ЎҚИНГ: Инновацион ўғирлик: Гулистонда электр счётчигини тўхтатувчи пульт ихтиро қилишди!

Қуйидаги видеода кўрамизки, ихтирочи калькулятордаги қуёш нуридан қувват олувчи кичкина элементни OLED-дисплей билан алмаштирган. Шунингдек, унинг корпусига Wi-Fi модули ва батарейка қўшган, асосийси – бунда қурилманинг ташқи кўриниши ўзгармаган.

Ушбу қўшимчалар орқали Casio калькулятори зўр функцияларга эга бўлган: унда математика ёки физика бўйича исталган формулани ёки бошқа шпаргалкаларни ёзиш мумкин. Шунингдек, калькуляторни интернетга улаб, унинг ихчамгина экрани орқали хабар жўнатиш имкони ҳам бор.

Шунингдек, мазкур ихтирочи Casio калькуляторидаги қўшимчаларни бошқаришнинг бетакрор йўлини ҳам ўйлаб топган – шу туфайли унинг асосий функцияларига халақит берилмайди. Бунинг учун у калькулятор корпусига бир нечта магнит датчикларини ўрнатган; унга кичкина магнит яқинлаштирилганида дисплей фаоллашади.

OLED-дисплейи ўчирилган ҳолатида эса калькуляторнинг оддий қуёшли панелидан фарқланмайди ҳам, натижада бу гаджет имтиҳон пайтида ёрдам берувчи тенгсиз қурилмага айланган!

ЎҚИНГ: Бош вазир "ихтирочи" абитуриентга дастурчи бўлишни маслаҳат берди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.