Абитуриентлар учун қулайлик: маҳаллий ва хорижий университетлар онлайн учрашувига марҳамат!

  •   DiMaX
  •  718
  •  15.06.2020 14:56

Абитуриентлар учун қулайлик: маҳаллий ва хорижий университетлар онлайн учрашувига марҳамат!

Жорий йилнинг 15-20 июнь кунлари битирувчилар учун Ўзбекистон ва хорижий энг нуфузли университетлар вакиллари билан онлайн учрашув ўтказилмоқда. Мазкур лойиҳа Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТга ихтисослашган мактаб «Рақамли Авлод Ўзбекистон» (Digital Generation Uzbekistan) жамоаси билан ҳамкорликда ташкил қилинмоқда, деб ёзади АКТ вазирлиги.

ЎҚИНГ: Инҳа университетига кириш имтиҳонлари илк бор онлайн режимида ўтказилади

Онлайн суҳбатда иштирок этаётган олийгоҳлар қаторида қуйидагилар мавжуд:

  • Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети;
  • Жанубий Кореядаги ИНҲА Унивеситети;
  • Тошкент шаҳридаги ИНҲА Университети;
  • Тошкент шаҳридаги Амити Университети;
  • Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер Университети;
  • Тошкент шаҳридаги Вебстер Университети.

Онлайн учрашув Рақамли Авлод Ўзбекистон (Digital Generation Uzbekistan) жамоасининг расмий YouTube-каналида жонли эфирга узатилади. Бунда битирувчи ва барча қизиқувчилар университетлар вакилларидан ўзларини қизиқтираётган саволларига батафсил жавоб олишлари мумкин.

«Рақамли Авлод Ўзбекистон» жамоасининг YouTube’даги расмий каналига ушбу ҳавола орқали ўтилади.

ЎҚИНГ: Тошкентда технология йўналишидаги яна бир хорижий университет филиали очилади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.