Абитуриентлар ва ота-оналар учун Call-марказ ишга тушди

  •   DiMaX
  •  245
  •  15.06.2019 08:50

Абитуриентлар ва ота-оналар учун Call-марказ ишга тушди

Бу йил олий ўқув юртларига қабул ҳар доимгидан ҳам ўзгачароқ ташкил этилган, жараёнлар шаффофлаштирилган ва осонлаштирилган. Жумладан, абитуриентлар учун ўз ҳужжатларини Давлат хизматлари марказлари орқали, онлайн топшириш имкониятлари яратилган.

ЎҚИНГ: Олий ўқувга ҳужжатларни онлайн топширамиз!

Айни кунларда абитуриентларни, ота-оналарни кўплаб саволлар қийнайди, деб ёзади ЎзА. Хўш, улар бундай вазиятда кимга, қачон, қай тартибда мурожаат қилиши мумкин?

Республикамизда 2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш, уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш, жорий этилган янгиликлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказиб бориш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Call-марказ ташкил этилди.

Энди фуқаролар (71) 246-16-04 телефон рақами орқали Call-марказ билан боғланиб, ўқишга қабул бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиши мумкин.

ЎҚИНГ: Ўқишга қандай қилиб ДХМ орқали ҳужжат топширамиз?

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.