Абитуриентларга ДТМ рухсатномасини онлайн олиш имконияти берилди

Абитуриентларга ДТМ рухсатномасини онлайн олиш имконияти берилди

Давлат Тест Маркази (ДТМ) сайтида 2019/20 ўқув йили учун Олий таълим муассасаларига (ОТМ) ҳужжат топширган талабаларга тестга кириш рухсатномасини онлайн олиш имконияти йўлга қўйилди.

Абитуриентлар https://ruxsatnoma.dtm.uz/ орқали рухсатномани юклаб олиши ва принтерда чоп этишлари мумкин.

Рухсатномани мустақил олиш имкониятига эга бўлмаган абитуриентлар қуйидаги муассасаларга мурожаат этишлари лозим:
✓ яшаш жойидан қатъи назар, ихтиёрий туман (шаҳар)даги Давлат хизматлари марказлари;
✓ яшаш жойидан қатъи назар, ихтиёрий ОТМ қабул комиссиялари;
✓ яшаш жойидан қатъи назар, ихтиёрий Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари.

Ушбу ташкилот ходимлари абитуриентларга рухсатномани бепул чоп этиб берадилар.

Қайд қилиш жоизки, ДТМ сайтига қилинаётган мурожаатлар сони ҳаддан зиёд кўплиги боис, рухсатномани олишда қийинчилик юзага келиши мумкин.

ЎҚИНГ: Нега Ўзбекистонда электрон ҳукумат тўлиқ ишга туширилмаяпти?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!