Абитуриентларга IELTS IDP имтиҳонларини топшириш имконияти берилади

Абитуриентларга IELTS IDP имтиҳонларини топшириш имконияти берилади

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда “Edu-Action” компанияси абитуриентларга IELTS IDP имтиҳонларини топшириш имкониятини яратмоқда.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, “Edu-Action” ҳамда “IDP Australia” ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди.

Ҳужжат доирасида, IELTS ёки TOEFL iBT сертификати бўлмаган абитуриентлар, 2018 йилнинг 23 июнь куни бўлиб ўтадиган IELTS IDP махсус имтиҳонларида қатнашишлари мумкин. Имтиҳонларга www.exams.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиш мумкин. 

Барча рўйхатдан ўтган абитуриентлар IELTS имтиҳонига тайёргарлик кўриш мақсадида маҳорат дарси ҳамда вебенарда бепул иштирок этиш имкониятига эга бўлишади. 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ўқишга кириш учун  абитуриентларда албатта IELTS ёки TOEFL iBT сертификати  бўлиши керак. Сертификатсиз улар кириш имтиҳонларига киритилмайдилар.