Aбитуриентларга онлайн рухсатномалар бериш бошланди – Telegram’дан ҳам олса бўлади!

  •   DiMaX
  •  581
  •  31.07.2021 09:47

Aбитуриентларга онлайн рухсатномалар бериш бошланди – Telegram’дан ҳам олса бўлади!

2021-2022 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга «Aбитуриент рухсатномаси»ни бериш бошланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази ўзининг Telegram-канали орқали эълон қилди.

ЎҚИНГ: Давлат тест маркази ижтимоий тармоқлар ва Telegram-каналлардаги фириблардан огоҳлантирди

Aбитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун «Aбитуриент рухсатномаси»ни my.dtm.uz сайтидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақаминики киритган ҳолда олишлари мумкин.

Шунингдек, рухсатномани Давлат тест марказининг махсус Telegram-ботлари орқали ҳам юклаб олиш имконияти ҳам мавжуд:

  • @mandat2021bot
  • @mandat2021_1_bot
  • @mandat2021_2_bot
  • @mandat2021_3_bot
  • @mandat2021_4_bot

Тест синовлари 5 август санасидан бошланишини инобатга олган ҳолда абитуриентлардан рухсатномаларни 4 август санасига қадар юклаб олишларини сўраймиз, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар тест синовларига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим. Паспорт (ID-карта) бўлмаган тақдирда абитуриент рухсатномаси ҳақиқий деб ҳисобланмайди.

ЎҚИНГ: ID-карта – универсал паспорт: барча маълумотлар битта картада (+видеоқўлланма)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!