Acer Aspire E15 – металл ҳошияли классик ноутбук

Acer Aspire E15 – металл ҳошияли классик ноутбук

Acer Aspire E15 ноутбуки классик дизайн ва оддий кўринишга эга. Компьютернинг самарадорлиги ўртача, яхши. Нархи эса бир оз қиммат. Келинг, батафсилроқ танишамиз.

Ташқи кўриниши

Ноутбук жиддий дизайнга эга. Корпус пластикдан ва ишлаб чиқарувчилар айрим жойларига металлдан ҳошиялар беришга ҳаракат қилишган. Бу ўз навбатида ишлаб чиқаришда иқтисод қилиш имконини берган. Acer Aspire E15 ноутбукининг монитори металл ҳошия билан мустаҳкамланган. Бу, албатта, тўғри ёндошув.

Acer Aspire E15 ноутбуки мукаммал клавиатурага эга. Клавиатуранинг тепа қисмида “махсус” вазифаларни бажарувчи бир қатор тугмачалар ҳам бор. Клавиатура қулай, бешовқин, тугмачалар худди Acer`нинг қимматбаҳо моделларидаги билан бир хил. Acer Aspire E15 нинг нархи Россияда 25-26 минг рубль атрофида. Бу – бирламчи жамланма учун. Кучли ва ишлаб чиқариш қуввати юқори вариантларининг нархи эса 40 мингдан ортиқроқни ташкил этади, аммо улар дизайни жиҳатидан бир-биридан фарқ қилмайди. Ўзбекистонда эса 2,3 млн. сўмга олса бўлади.

Enter тугмачаси жуда ингичка, шу боис анчайин ноқулай. Тўғрироғи, у қалинлиги жиҳатидан бошқа тугмачалар билан бир хил. Аммо 2000 йиллар бошидаги клавиатураларнинг катта клавишларига ўрганиб қолганларга маъқул бўлмаслиги мумкин. Энг катта камчилик эса – қопқоқнинг очилиш бурчагидир. Экранни тахминан 160 даражагача очиш мумкин. 180 даражага атиги 20 даража етмаётгани сизни ҳайрон қолдирмасин. Аслида 20 даража – бу учдан бир қисмга тенг. Баъзида бурчак етарли бўлмайди, шунда уни янада каттароқ очгинг келади. Шу ўринда яна бир муаммо кўзга ташланади. Ҳалқалар шу қадар ҳаракатчанки, тўлиқ ёпилишига тахминан 10 сантиметрлар қолганда қопқоқ қарсиллаб ёпилади. Баъзида ноутбук ишлаб турган ҳолатда экранни ёпиб қўйгинг келади, аммо бунинг иложи йўқ. Чунки экран ёпилгач, компьютер ҳам “уйқу” ҳолатига ўтиб қолади. Тўғри, “уйқу” ҳолатини созлаш мумкин, аммо айнан қопқоқнинг турмаслиги сизга маъқул келмаслиги мумкин.

Экран ўлчами – 15,6 дюйм, 1368 га 768 пиксель имкониятига эга. Матрица ўртача, ранглари ҳам ўртамиёна. Аммо карточкаси жуда кучли. Дарвоқе, ноутбукка диск ёзиш мумкин бўлган DVD ҳам ўрнатилган. Бу эса менга қўп керак бўлади. Хатто, USB-портлардан ҳам кўпроқ керакли. USB-портлар эса уста бўлиб, улардан бири 3.0 стандартида, яъни юқори тезликда ишлайди.

 Иш унумдорлиги

Ҳар эҳтимолга қарши яна бир карра аниқлик киритиб ўтиш керакки,  Acer Aspire E15 нинг илк модели, яъни E5-571G-38VF бор. Acer Aspire E15 ҳақида фикр билдириб, унинг ноутбук эмас, балки қуввати жуда кучли эканини ёзаётганлар эса кейинги кучлироқ моделлар ҳақида сўз юритишмоқда. Мазкур ноутбук эса ундай эмас, лекин офисдаги ишларга ярайди. Хатто у қадар мураккаб бўлмаган ўйинлар учун ҳам фойдаланиш мумкин.

Янгилигида ноутбук 64 бит версиядаги WIN 8 да ишлаган. Acer Aspire E15 нинг оператив тизими  қайта ўрнатилмаганини ҳам ёки оддийгина Линукслисини ҳам топиш мумкин. Шу йўл билан сиз яхшигина маблағингизни тежаб қолишингиз мумкин.

Такт частотаси 1900 МГц бўлган CORE i3 4030U ноутбукнинг юраги ҳисобланади. NVIDIA GEFORCE 820M эса графика учун жавобгар. Оператив хотира жуда катта  – 4 Гигабайт. Бунақа процессорга шунча хотира нима учун кераклигини тушуниш мушкул.

Аккумулятор

Сиғими 2500 мАс бўлган 6 ячейкали батарея ўрнатилган. 4 соат ишлашга бемалол етади. Аммо Acer ўзининг айрим телефонларини, масалан Acer Liquid E700 ни ушбу ноутбукдагидан кўра, сиғими каттароқ батареялар билан жиҳозлашини билганлар учун бу ҳам баъзида ҳайрон қолдиради. Тежамкорлик режимида вайфай ишлаб турса, тўрт соатга етади. Агар кино кўрилса, ёки ўйин ўйналса, кўпи билан 1,5 соатга етади холос.

Acer Aspire E15 ҳақида якуний хулоса

Юқорида қайд этганимдек, бу жуда оддий модель. Энг янгиси ҳам, энг унумдори ҳам, энг чиройлиси ҳам эмас. Аммо ишончли. Яна бир ўзига хос салбий жиҳати ҳам мавжуд: Ноутбукнинг вазни аккумлятори билан, лекин қувватловчи мосламасиз 2,5 килограммга тенг. Қувватловчи мослама ҳам яна ярим кило қўшади.

ACER ASPIRE CORE 3

Ишлаб чиқарувчи:                              Acer

Модель:                                                      Acer ASPIRE E15 Core i3

Нарҳи:                                                         2 259 200 СУМ

Сотиб олиш

Белгилар:                                                   Acer, ASPIRE, E5-571G, Core, i3,

ТУР

Тури:                                                             ноутбук

Операцион тизим:                                DOS

ПРОЦЕССОР

Процессор:                                                Core i3 1900 МГц

Процессор ядроси:                                Haswell

Процессор ядроси сони:                      2

Кэш ҳажми: L2                                         512 Кб

 Кэш ҳажми: L3                                        3 Мб

ХОТИРА

Тезкор хотираси                                     4 Гб DDR3L 1600 МГц

Максималь ўлчами                                 16 Гб

ТАСВИР

Экран:                                                            15.6 дюйм, 1366×768, кенгформатли

Экран тури                                                   жилосиз

Экран ёруғлиги                                          светодиодли

Маълумотлар сақлаш қурилмаси

Оптик узатма:                                              DVD-RW, ички

Тўплагич ҳажми (HDD)                             500 Гб

Қаттиқ дискнинг айланиш тезлиги    5400 об/дақ

АЛОҚА

LAN/Modem                                                    тармоқ картаси 1000 Мбит/c

Симсиз алоқа                                                 Wi-Fi IEEE 802.11n, Bluetooth 4.0

Интерфейслари                                            USB 2.0×2, USB 3.0, VGA (D-Sub), HDMI, кириш микр./чиқиш. қулоқчинларда Combo, LAN (RJ-45)

ҲАЖМНИ КЕНГАЙТИРИШ

Флэш-карт ўқиш учун қурилма              бор

Хотира картасини қўллай олиши         SD

ҚУВВАТ

Аккумуляторнинг ишлаш вақти            4.5 с

Аккумулятор ҳажми

4700 мАс

Аккумулятор тури                                         Li-Ion

ИШГА ТУШИРИШ ҚУРИЛМАСИ                  Touchpad

ОВОЗ

Ўрнатма колонкалар                                     бор

Ўрнатма микрофон                                        бор

ҚЎШИМЧАЛАР

Веб-камера                                                         бор, 1.3 млн. пикс.

Ўзига хослиги

Размерлари (ДхШхТ)                                      381.6x256x30.3 мм

Оғирлик                                                                 2.5 кг

Хулоса

Acer ASPIRE E15 Core i3

8балл

Жуда оддий модель. Энг янгиси ҳам, энг унумдори ҳам, энг чиройлиси ҳам эмас. Аммо ишончли.

Дизайн

Процессор

Нархи

Видеокарта

Қаердан сотиб олиш мумкин?

www.asaxiy.uz 2 259 200 сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Классик дизайни ва оддий кўриниши
  • Тезкор хотираси катта

 Камчилиги

  • Қиммат
  • Очилиб-ёпилиши ноқулай
Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!