Acer ConceptD – контент яратувчилар учун янги ноутбук ва бошқа гаджетлар туркуми

  •   DiMaX
  •  234
  •  16.04.2019 15:45

Acer ConceptD – контент яратувчилар учун янги ноутбук ва бошқа гаджетлар туркуми

2019 йилнинг 11 апрелида Нью-Йорк шаҳрида Acer глобал матбуот анжумани бўлиб ўтди. Компания бош ижрочи директори (CЕО) Жейсон Чен унда жаҳон жамоатчилигига 2019 йилнинг янги маҳсулотларини намойиш қилди. Контент яратувчилари учун маҳсулотларнинг юқори қувватли линейкаси – Acer ConceptD янги брендининг тақдимоти дастурнинг асосини ташкил этди.

ЎҚИНГ: Acer геймерлар учун ғайриоддий ноутбук-трансформер ишлаб чиқди (+видео)

Нью-Йоркда тақдимоти ўтказилган ConceptD – юқори сифатли маҳсулотларининг премиал линейкаси бўлиб, график дизайнерлар, режиссёрлар, муҳандислар, меъморлар, ишлаб чиқувчилар ва контентнинг бошқа яратувчилари учун мўлжалланган. Янги серия шахсий компьютерлар, ноутбуклар, мониторлар ва Windows Mixed Reality гарнитурларини ўз ичига олади. Acer ConceptD ноутбуклари ҳамда ШКлари шовқинсиз ишлаши ва максимал маҳсулдорлик ва жараёнларнинг тезлигида рангни узатишнинг юқори аниқлиги билан тавсифланади.

«Биз экстремал босимга эга юкламаларни кўтаришга қодир юқори маҳсулдорликка эга процессорлар ва графикаси бўлган компьютерларни ишлаб чиқдик ҳамда ижодий салоҳиятни рўёбга чиқаришга ижодкорларни илҳомлантириш учун уларни тинч, минималликни ифода этувчи дизайнга жойлаштирдик», – деди Acer Inc ижрочи директори Жерри Као.

Шунингдек, компания яна қуйидагиларни тақдим этди:

43 дюймлик ўйин монитори ва янгиланган гаджетга эга Predator Orion 5000 – профессионал геймерлар учун янги компьютерлар:

Самарали совитиш ва шовқиннинг паст даражасини таъминловчи Hyper Drift бетакрор ҳаракатланувчи клавиатурага эга Predator Helios 700 – геймерлар учун ноутбук:

Nitro сериясидаги янги ўйин ноутбуклари:

«Булутли» сақлагичлар билан самарали ва хавфсиз ишлаш учун иккита Acer Chromebook премиум-моделлари:

Тез-тез сафарларда бўладиганлар учун автоном ишлашнинг узоқ даври, енгил ва ультранозик дизайнга эга Travel Mate P6 ноутбуки:

Кенг доирадаги вазифаларни ҳал қилиш учун Acer Aspire универсал ноутбукларининг янгиланган серияси:

360 даражага буриладиган шарнир, 12 соат автоном ишлаш ва стилус ёрдамида маълумотларни киритиш имкониятига эга янгиланган Spin 3 ноутбук-трансформери:

«Нью-Йоркда тақдимоти ўтказилган айрим янги маҳсулотлар Ўзбекистон бозорига ҳам кириб келади. Сотувлар 2019 йилнинг сентябрь ойига режалаштирилган. Acer компанияси ўзбек фойдаланувчиларига қандай моделларни таклиф этиши маҳаллий бозордаги талабга боғлиқ бўлади», – хабар берди Acer Inc вакили.

Acer янги моделларининг бутланиши, нархлари ва етказилиши мамлакатлардаги талабларга асосланиб ўзгариб туради.

Компания ҳақида:

1976 йилда ташкил этилган Acer компанияси дунёдаги етакчи АКТ компанияларидан бири бўлиб, 160 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритади. Компаниянинг фаолияти истеъмолчилар ва бизнес учун янги имкониятлар очиб берган ҳолда, аппарат таъминоти, дастурий таъминот ва хизматларни бир-бири билан бирлаштирадиган муҳитни яратишга йўналтирилган. Acer компаниясининг 7000 дан ортиқ ходими одамлар ва технологиялар ўртасидаги тўсиқларни бартараф этадиган маҳсулот ва ечимларни яратиш учун тадқиқот, дизайн, маркетинг, сотиш ва қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади. Қўшимча маълумот учун www.acer.com сайтига ташриф буюринг.

ЎҚИНГ: ASUS, Acer, Lenovo, HP ва Dell ноутбукларининг Terashop.uz’даги нархлари (2019 йил 23 март)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!