Acer Iconia Talk S: ҳам смартфон, ҳам планшет

Acer Iconia Talk S: ҳам смартфон, ҳам планшет

Тайваннинг Acer компанияси сентябрь ойида ўтказилган IFA 2016 кўргазмасида ихчам гибрид – Acer Iconia Talk S моделини намойиш қилган эди. Қурилма 7 дюймли экран билан жиҳозланган, аслида уни планшет деб атаса ҳам бўлади, бироқ у смартфонга хос ихчам кўринишга эга.

Гибрид смартфон иккита SIM-карта ишини қўллаб-қувватлайди, LTE модули билан таъминланган, ундан қўнғироқларни ҳам амалга ошириш мумкин. Acer Iconia Talk S моделига HD форматидаги экран, 2 МПли олд ва 13 МПли асосий камера ўрнатилган.

487869

Гаджет тўрт ядроли MediaTek MT8735 процессорида ишлайди, оператив LPDDR3 хотирасининг ҳажми 2 ГБ. Гарчи доимий хотира 32 ГБ бўлса-да, microSD орқали уни 128 ГБгача кенгайтириш имконияти мавжуд. Автоном ишлаш вақти 9 соатни ташкил қилади. Батареянинг сиғими – 3 400 мА/соат.

Acer Iconia Talk S Android 6.0 Marshmallow дастурида ишлайди.

Гибрид 11 990 рубль (деярли 190 доллар) нархида Россияда сотувга чиқарилган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!