Acer смартфон қалинлигидаги қудратли ультрабукини тақдим этди

  •   DiMaX
  •  873
  •  08.01.2018 16:36

Acer смартфон қалинлигидаги қудратли ультрабукини тақдим этди

Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтаётган CES 2018 кўргазмасида Acer компанияси ихчам Swift 7 ноутбукини намойиш этди. Унинг қалинлиги атиги 8,98 миллиметрни ташкил этса-да, техник таъминот жиҳатидан унча-мунча замонавий смартфонларни ортда қолдиради.

ЎҚИНГ: Linux икки миллиондан ошиқ ноутбукларни ишдан чиқарди – энди уларни фақат сервис марказлари тузатиши мумкин

Acer Swift 7 корпус алюминийдан ишланган, аммо бу унинг 4G LTE тармоқларини қўллаб-қувватловчи модул билан жиҳозланишига халақит бермаган. Худди барча смартфонларда бўлгани каби, уяли алоқа антеннаси бу ультрабукда ҳам шассининг ўзига жойланган. Ноутбукка nano-SIM ҳамда eSIM форматидаги карталар тушади.

Ультрабукнинг экрани сенсорли, ўлчами диагоналига 14 дюймни ташкил этади, тасвир аниқлиги эса 1920×1080 пикселли. Дисплейга ҳамда тачпадга Corning Gorilla Glass NBT ҳимоя шишаси ётқизилган.

Клавиатурасининг тугмачалари, агар ташқарида яхши ёритилмаган шароит бўлса, ичкаридан ёритилади. Ундан чап томонда бармоқ изи сканери ўрин олган.

Acer Swift 7 самарадорлиги учун еттинчи авлод Core i7 процессори жавобгар. Қурилмага 8 ГБ тезкор ва 256 ГБ ички хотира ўрнатилган. Аккумулятор сиғими ҳозирча маълум қилинмаётир, аммо, ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, ноутбук битта қуввати билан 10 соатгача автоном тарзда ишлай олади.

ЎҚИНГ: Microsoft корпорацияси MacBook 12’дан уч ҳисса юксак автономликка эга инқилобий ноутбукларни тақдим этди (+видео)

Мазкур ноутбук жорий йилнинг март ойидан АҚШда 1699 доллар нархида сотувга чиқади. Европада эса унинг савдоси апрель ойида бошланиши режалаштирилган, нархи 1699 еврони ташкил этади.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.