Ачинарли статистика: Смартфондан фойдаланиш ҳақида 12 та факт!

  •   DiMaX
  •  1528
  •  10.05.2021 11:42

Ачинарли статистика: Смартфондан фойдаланиш ҳақида 12 та факт!

Android Headlines портали оддий фойдаланувчиларнинг смартфон ишлатиши борасида махсус тадқиқот ўтказиб, натижаларини эълон қилди. Сўровда ўн саккиздан ошган 1000 нафар америкалик иштирок этган, якуний статистика эса уларнинг ўртача кўрсаткичлари асосида чиқарилган.

ЎҚИНГ: Болангиз смартфондан бош кўтармаяптими? Айб сизнинг даромадингизда!

Сўров якунларига кўра чиқарилган хулосалар (ўртача ҳисобда олинган):

  1. Кишилар смартфонга кунига 262 марта қарашади.
  2. Одамлар бир суткада 3 соату 19 дақиқани смартфонга бағишлашади.
  3. Шундан 50 дақиқаси ухлаш олдидан телефон титкилашга кетади.

  1. Смартфон эгаларининг 80 фоизи уйғонгандан кейинги 10 дақиқа ичида ундаги хабар ва билдиришномаларни текширади.
  2. Одамларнинг 52 фоизи 24 соатдан ошиқ вақтга телефонидан ажралмайди.

ЎҚИНГ: ДИҚҚАТ: ёнингиздаги смартфон ақлингизни пасайтиради!

  1. Кишиларнинг 43 фоизи ўз смартфонини қимматбаҳо мулк ҳисоблайди.
  2. Смартфон эгаларининг 54 фоизи унинг аккумуляторида қувват 20 фоиздан камайганида ваҳимага тушади.
  3. Фойдаланувчиларнинг 40 фоизи рулни бошқараётиб ҳам смартфондан фойдаланади!
  4. Сўралганлардан 70 фоизи смартфонини албатта ўзи билан ҳожатхонага олиб киради.
  5. Кишиларнинг 47 фоизи ҳатто учрашувга чиққанида ҳам телефонига қарашни канда қилмайди.
  6. Одамларнинг 62 фоизи смартфонини ёнида олиб ухлайди.
  7. Сўралганларнинг 48 фоизи ўзида смартфонга тобелик аломатлари мавжудлигини тан олган.

Хўш, сиз ҳам юқоридагилар қаторига кирасизми? Унда ижтимоий тармоқлардан қутулиш йўллари, тармоқларда тарк этишингиз лозим бўлган ўнта одат, смартфонга тобеликдан қутулиш усуллари, интернетга боғланиб қолишнинг ўнта белгиси, смартфон фойдаланувчиси учун муҳим 10 қоида ҳақидаги мақолаларимиз билан танишиб чиқишни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Нега боланинг гаджетлар билан ўтказадиган вақтини чеклаш керак?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.