Activision ҳаммани чув туширдими?

Activision ҳаммани чув туширдими?

Call of Duty: Modern Warfare II ўйинининг жисмоний нусхаси, ёхуд дискига буюртма берганлар учун уларни етказиб бериш бошланди. Бироқ, диск эгаларини унда атиги 72 МБ ҳажмдаги маълумот борлигини кўриб ҳайратда қолишди. Маълум бўлишича, Activision диск ичида тўлиқ ўйинни эмас, балки уни интернетдан юклаб олишга йўналтирадиган ёрлиқнигина юборган.

Eurogamer берган маълумотларга кўра, тўлиқ COD: MW II ўйинини PlayStation 5'га юклаб олиш учун 150ГБ керак бўлади. Таъкидлаш жоизки, ўйиннинг асосий кампания қисми 35-40 ГБ бўлган. Яхшиямки, ҳаммаси дисклар ҳам бундай "қўғирчоқ" модел эмас, уларнинг баъзилари тўлиқ ўйин билан бирга келади. Лекин ўйинни тўлиқ юклаб олишга мажбур бўлиш, албатта кўнгилни хира қилади, айниқса интернет тезлиги сезиларли даражада паст бўлган давлатда бўлсангиз.

Activision ўз харидорларини бундай чув туширган биринчи компания эмас. Бундан аввал Halo Infinite ўйини ҳам шу тарзда етказиб берилгани учун қаттиқ танқид остида қолган эди.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг тезкор оёқ кийим: MoonWalkers тақдим қилинди