Activision яна иккита жанговар ўйинни смартфонларга ҳам чиқаряпти! (+видео)

  •   DiMaX
  •  606
  •  04.11.2020 14:38

Activision яна иккита жанговар ўйинни смартфонларга ҳам чиқаряпти! (+видео)

Коронавирус пандемияси даврида иловалар ва ўйинлар индустрияси ўз чўққисига чиққанидан хабарингиз бор. Ўйинсоз компаниялар ҳам ўз маҳсулотларининг мобил талқинларини тақдим этиб, бундан яхшигина даромад кўришмоқда.

ЎҚИНГ: Ўйин яратувчилари қаердан ва қанча пул топади?

Хусусан, Activision Blizzard компанияси ҳам Call of Duty: Mobile ўйинининг катта даромад келтираётганидан илҳомланиб, яна иккита маҳсулотини смартфонларга мослаб чиқаришини эълон қилди.

Компания бу ҳақда инвесторлар билан учрашувдаги ҳисоботида хабар берди. Унга кўра, Blizzard Entertainment энди биринчилардан бўлиб World of Warcraft ўйинининг мобил версиясини тақдим этади. Эслатиб ўтамиз, у The Guardian нашри тузган XXI асрнинг энг зўр элликта ўйини рейтингига ҳам кирган.

Activision Blizzard бундан ташқари, яна StarCraft ўйинини ҳам мобил талқинда чиқариши кутилмоқда. Унинг иккинчи қисми – StarCraft II: Wings of Liberty бултур Metacritic агрегаторининг охирги ўн йилликдаги энг яхши ўйинлар рейтингидан ўрин олган.

ЎҚИНГ: Экспертлар: «Ушбу 21 та оммабоп ўйинни смартфондан тезда ўчириб қутулинг!»