Adata тезкор зарядлаш функциясига эга ташқи батарея чиқарди

Adata тезкор зарядлаш функциясига эга ташқи батарея чиқарди

Adata Technology компанияси 10050 мА/соат сиғимли (36,18 Вт/с) A10050QC ташқи батареясини намойиш қилди. Гаджет Qualcomm Quick Charge 3.0 стандартидаги тезкор зарядлаш функциясини қўллаб-қувватлайди. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, 5 дюймли ўртача техник параметрлар билан жиҳозланган смартфонни мазкур батарея ёрдамида ярим соат ичида 80% қувватлаш мумкин.

Компаниянинг расмий сайтида берилган хабарга кўра, аккумуляторда USB-C ва USB-A портлари кўзда тутилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида иккита қурилмани зарядлаш имконияти мавжуд. USB-C порти 18 В кучланишга мўлжалланган, USB-А портида эса ушбу кўрсаткич 12,5 Ваттни ташкил этади. Шунингдек, ташқи аккумуляторнинг ўзини зарядлаш учун  яна битта 2,5 амперли USB-C порти ўрнатилган. Гаджетнинг оғирлиги 247 грамм.

Нархига ҳозирча аниқлик киритилмаган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!