Adblock реал ҳаётда: рекламаларни блоклайдиган кўзойнак яратилди

Adblock реал ҳаётда: рекламаларни блоклайдиган кўзойнак яратилди

Одамлар ҳамма жойда жонга тегувчи рекламаларга дуч келишади: кўчада, кинода, транспортда, ҳатто уй йўлагида ҳам. Айрим вақтларда бунга чидаб бўлмай қолади. IRL Glasses стартапи асосчисилари энди бунга нуқта қўймоқчи.   «Бундан буён чидаб бўлмайди», дейди улар ва муаммонинг ечими сифатида махсус кўзойнакни таклиф этмоқдалар. Кўзойнак реал ҳаётда рекламаларни блоклайди.

Adblock-кўзойнак ғояси реклама роликларидан ва кўчадаги реклама тахталаридан безори чиқиб кетган одамларга бир олам завқ-шавқ бахш этмоқда. Лойиҳа  Kickstarter’да тўпланиши кўзда тутилган 25 000 доллардан ҳам икки баробар кўп маблағ йиға олди,  яъни 66 000 доллар  тўпланди. Умуман олганда, кўзойнакнинг ишлаши жуда оддий ва у горизонтал поляризация эффектига асосланган. Уни тақиб олган киши оламга худди шишаси қорайтирилган оддий кўзойнакда қарагандек қарайди, реклама акс этган экран ўрнига шунчаки бир доғни кўради.

ЎҚИНГ:Lumzag – ақлли рюкзак: ҳамма буюм ақлли бўлиб боряпти, навбат сумкага

Айни дамда IRL Glasses дастлабки тестдан ўтказилмоқда. Технологияда ҳозирча фойдаланиш мумкин бўлган соҳалар чекланган.  Ихтирочиларнинг ёзишича, уларнинг кўзойнаги рекламаларни телевизор экранларидан муваффақият билан “йўқота” олади, аммо барча ПК ва компьютерлар учун ҳам ишлайвермайди, масалан  смартфонларда рекламага қарши курашиш фойдасиз. Шунингдек IRL Glasses светодиодли OLED ва  AMOLED-дисплейига ҳам кучи етмайди, ҳозирда эса аксинча, аксарият реклама роликлари ушбу дисплейда қилинмоқда.

Стартап асосчиларининг умид қилишича, 2019 йил  апрелга қадар суперкўзойнакнинг фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириб, жонга  тегувчи реклама роликлари билан курашиш учун тўлақонли маҳсулот чиқара оладилар. Айни пайтда эса IRL Glasses’нинг бета-версиясини  49 долларга сотиб олса бўлади.

ЎҚИНГ:5 юлдузли Amazon Echo аудиотизимлар оиласи “ақлли гаджет”лар билан бойиди

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!