Adidas 3D-принтерда чиқарилган кроссовкаларни намойиш қилди

Adidas 3D-принтерда чиқарилган кроссовкаларни намойиш қилди

Ўтган йили машҳур Adidas компанияси пошна қисми 3D-принтерда чиқарилган кроссовкаларни тақдим этган эди. Жорий йилда ўтказилган ёзги Олимпиада ўйинларида эса фирма барча медалистларга совға сифатида ушбу кроссовкаларни улашди.

Ушбу ҳафтада компания 3D-принтерда босилган бошқа кроссовкани сотувга чиқаради. 3D Runner деб номланган мазкур кроссовкалар чегараланган ададда тайёрланади ва фақат дунёдаги 3 та шаҳарда сотувга чиқарилади, деб ёзмоқда Gagadget нашри.

3D Runner пошнаси ва орқа қисмидаги баъзи компонентлар 3D-принтер ёрдамида яратилган, кроссовканинг устки қисми эса фирмага тегишли Primeknit номли ҳаво ютадиган қора рангли матодан тайёрланади. Келажакда Adidas шунга ўхшаш кроссовкалар индивидуал буюртмалар асосида ишлаб чиқаришни режалаштирган. Бунинг учун фирма SpeedFactory деб аталадиган роботлаштирилган фабрикага ҳам эга.

Кроссовка шу ҳафта охирида Нью-Йорк, Токио ва Лондон шаҳарларида 333 доллар нархида сотувга чиқади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!