Adidas'нинг янги наушниклари қуёш нурларидан қувватланади

Adidas'нинг янги наушниклари қуёш нурларидан қувватланади

Агар симсиз наушникларнинг битта "минус" томони бўлса, бу уларнинг қуввати тез тугаб қолишидадир. Бироқ, Adidas'нинг янги симсиз қулоқчини деярли қувватлашингиз шарт эмас. Таниқли спорт бренди Zound Industries билан ҳамкорликда ўзининг RPT-02 SOL, табиий ёки сунъий ёруғлик билан зарядлана оладиган симсиз қулоқчинни тақдим қилди.

Фото: Adidas

Маълум бўлишича, наушникнинг бош тасмаси Швециянинг Exeger қуёш технологиялари компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган "Powerfoyle" деб номланувчи юқори мослашувчанлик хусусиятига эга материалдан, ўзи эса 87% қайта ишланган пластмасса ва нейлон бирикмасидан тайёрланган.

Фото: Adidas

Кучли, шу билан бирга, доимий табиий ёруғлик талаб қиладиган эски қуёш батареяларидан фарқли ўлароқ, Powerfoyle турли ёруғлик шароитида қувватланиш имконини беради. Шунингдек, қулоқчинда зарядлаш учун энг яхши ёруғлик манбайини топишга ёрдам берадиган индикатор ва мабодо ёруғлик билан қувватлаш иш бермай қолган тақдирда, симли қувватлаш учун USB-C порти ҳам мавжуд. RPT-02 SOL наушниги 80 соатлик ҳайратланарли батарея қувватига эга.

Фото: Adidas

Гарчи қурилма ўта сувга чидамли бўлмаса ҳам, у IPХ4 рейтинггига эга, яъни у сув сочилишига ёки терга чидамли. Айтиш керакки, унинг қулоқчинлари ва ички бош ташмасини олинадиган бўлиб, уларни "ювиб-ювиб" қайта ишлатиш мумкин. 

Adidas RPT-02 SOL наушниклари 23 августдан 229 доллар нархда сотувга чиқарилади. 

ЎҚИНГ: Халқаро бозор учун янги Poco М4 5G тақдим этилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!