Adobe 2016 йилда рекорд даражада молиявий даромад кўрди

Adobe 2016 йилда рекорд даражада молиявий даромад кўрди

Adobe компанияси 2016 йил давомида эришган молиявий кўрсаткичларга оид ҳисоботни эълон қилди. Adobe билан боғлий янгиликларни ёритадиган сайтда берилган хабарга кўра, жорий йилнинг сўнгги чорагида компания даромади 1,61 млрд долларни ташкил қилган. Ўтган йилнинг шу даврида эса ушбу кўрсаткич 1,31 млрд долларга тенг бўлган. 2016 йил бўйича умумий даромад эса 5,85 млрд долларга етган.

Операцион даромад ҳам сўнгги чорак якунларига асосан сезиларли даражада юқорилаган. Соф фойда эса 79 фоиздан 86 фоизга ўсган (1,17 млрд доллар). Чорак давомида операциялардан компания бюджетига 696 млн пул маблағлари келиб тушган. Компания 3,2 млн дона акцияларни қайта сотиб олиб, акционерларга 331 млн доллар қайтариб берган. Йил давомида эса компания қайта сотиб олган акциялар сони 10,4 миллион донага тенг бўлди.