Adobe дизайн оламидаги ўзининг энг катта рақибларидан бирини сотиб олмоқда

Adobe дизайн оламидаги ўзининг энг катта рақибларидан бирини сотиб олмоқда

Adobe компанияси таниқли дизайн платформаси, Figma'ни 20 миллиард долларга сотиб олаётганини эълон қилди. 2016 йилда ишга туширилган Figma онлайн дастури бир нечта дизайнерларга реал вақтда бир лойиҳа устида жамоа бўлиб ишлаш имконини беради. Веб-платформа Adobe'нинг Adobe XD дастурига тўғридан-тўғри рақобатчи эди.

Маълум бўлишича Adobe ўз маҳсулотларидаги баъзи хусусиятлар ёхуд иллустрация, фотография ва видео технологияларини Figma'га интеграция қилади. Шунингдек, компания Figma хизматларини ўзининг Adobe Creative Suite обунасига бирлаштириши ҳам мумкин. 

Битим ёпилганидан кейин ҳам Figma асосчиси ва бош директори, Дилан Филд, платформани бошқаришда давом этади. "Биз Figma'ни ҳар доимгидек бошқаришда давом этамиз" дейди Дилан.  

Бугунги кунда Figma'дан минглаб дизайнерлар, шу билан бирга, Microsoft компанияси дизайнерлари ҳам Office ва Windows дизайнларини яратиш учун ҳам фойдаланишади.

ЎҚИНГ: Бу шунчаки тирқиш эмас, у билан ўйин ўйнаш мумкин!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.