Adobe “сунъий ақл” ёрдамида омадсиз селфиларни тўғирлайдиган илова яратди

Adobe “сунъий ақл” ёрдамида омадсиз селфиларни тўғирлайдиган илова яратди

Американинг Adobe дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компанияси селфиларни таҳрир қилувчи янги иловасининг намойишига бағишланган видеони тақдим қилди. Илова ёрдамида ҳозирча iPhone фойдаланувчилари муваффақиятсиз чиққан селфиларни тўғирлаш ёки ундаги баъзи жиҳатларни ўзгартириш, юз-қиёфани ва сурат орқасидаги фонни таҳрир қилишлари, суратнинг фокусини ўгартириш ва тиниқлигини таъминлашлари мумкин бўлади.

Adobe Research бўлинмаси томонидан ишлаб чиқарилган илованинг тақдимот видеосида бош қаҳрамон смартфон ёрдамида ўзини селфи-суратини олади. Бу суратда ўзига маъқул бошқа кадрларнинг фони ҳамда услубини, рангини татбиқ қилади. Ҳаттоки илова ёрдамида осонгина селфидаги бош-юз йўналишини ҳам ўзгартириш мумкин. Гап шундаки, иловадаги барча амаллар унга жорий қилинган “сунъий ақл” тизими ёрдамида бажарилади.

Ҳозирча илованинг қачондан юклаб олиниши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар йўқ. Бу бизга маълум бўлиши билан, сизга хабар қиламиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!