Adweek маркетинг ва реклама ҳафталигида Huawei 2016 йилнинг «Энг инновацион бренди» деб топилди

Adweek маркетинг ва реклама ҳафталигида Huawei 2016 йилнинг «Энг инновацион бренди» деб топилди

Тошкентда илк бор Adweek маркетинг ва реклама ҳафталиги ўтказилди. Бир ой давомида маҳсулот ва хизматлар фойдаланувчилари ўзларига маъқул келган энг яхши бренд ва талабалар иши учун овоз беришди. Huawei компанияси мазкур ҳафталикнинг бош ҳомийси сифатида иштирок этди, деб хабар бермоқда Daryo.uz

Wangpeng-Shayhov-680x453

«Ўзбекистонда илк бора ўтказилаётган бу каби кенг қамровли тадбирда бош ҳомий сифатида иштирок этиш биз учун катта шараф. Ўзбекистонда йилдан йилга янги брендлар номи кўпаётгани ва улар ўз истеъмолчи ва мижозларига бефарқ эмасликлари жуда қувонарли ҳолат», — дея таъриф берди Huawei бош директори Ван Пен.

Умимий ҳисобда овоз бериш жараёнига Ўзбекистоннинг энг сара 61 нафар компания ва брендлари жалб этилди. Ғолиблар бир неча номинациялар бўйича Adbrand 2016, яъни энг яхши бренд йўналишида аниқланиб, махсус ёрлиқ, соврин ва Huawei компаниясидан эсдалик совғалар билан тақдирланишди. Adweek ҳакамлар ҳайъати Huawei’ни Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги «Энг инновацион бренди» деб топди.

Huawei-AWARD-680x510

«Бизнинг инновацион таклиф ва дастурий қўлланмаларимиз Ўзбекистон телекоммуникация бозорида юқори баҳоланганидан жуда хурсандмиз. Ҳар йили Huawei компанияси ҳам глобал, ҳам маҳаллий миқёсда янги технологиялар ва аҳоли ҳаётини янада қулай бўлиши учун дастурий таклифлар билан чиқади. Компаниямизнинг асосий тамойиллари бу «инновациявийлик», «маъсулият» «ҳамкорлик ёки ҳамжиҳатлик» ҳисобланиб, қаерда бўлмасин шунга амал қилиниб келинади», — дея таъкидлади Huawei’нинг Корпоратив алоқалар бўйича департмент раҳбари Даврон Азизов.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.