Аэропортда барча вирус ва бактерияларни 40 сонияда йўқ қилувчи кабина ўрнатилди

  •   DiMaX
  •  427
  •  06.05.2020 14:45

Аэропортда барча вирус ва бактерияларни 40 сонияда йўқ қилувчи кабина ўрнатилди

Гонконг халқаро аэропортида бир дақиқадан камроқ вақт ичида барча турдаги микробларни ўлдиришга қодир дезинфекцияловчи кабинани синовдан ўтказиш бошланди. Бу тўғрида Daily Mail хабарига таяниб Daryo нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Россиядаги юртдошларимиз Telegram орқали ўзларига иш топишлари мумкин

Мазкур аэропорт фақатгина соғлиқни сақлаш ходимлари фойдаланиб келаётган санитар-гигиеник капсула ўрнатилган дунёдаги биринчи жамоат жойига айланди. Таъкидланишича, кабинанинг ички юзаси антибактериал материал билан қопланган бўлиб, у вирус ва бактерияларни ўлдиришга қодир.

Кабинага киришдан олдин тана ҳарорати ўлчанади. Эслатиб ўтамиз, юқори тана ҳарорати коронавируснинг асосий белгиси ҳисобланади. Шундан сўнг кабинага кирилади ва 40 сонияга яқин вақт давомида дезинфекция ишлари олиб борилади.

Кабиналар — аэропортда йўловчилар ва ходимларни инфекциядан ҳимоялашга мўлжалланган кўплаб усуллардан бири. Шунингдек, бу ерда ультрабинафша нурли ва ҳавони стерилловчи қурилмалар билан жиҳозланган автоном робот-тозаловчилардан ҳам тез-тез фойдаланилади.

Гонконг аэропорти маъмурияти дезинфекция кабиналаридаги антимикроб қопламаларни йўловчилар учун мўлжалланган барча объектларга жойлаштириш ниятида эканлигини маълум қилди. Вирусга қарши янги технология май ойининг охирига қадар синовдан ўтказилади, шундан сўнг ундан узоқ муддатли фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

ЎҚИНГ: Коронавирус ҳақида ёзиб келаётган блогерлар изсиз ғойиб бўлди