Аэропортдан дрон олиб ўтишга уринган йўловчи ушланди

  •   DiMaX
  •  399
  •  25.02.2021 16:58

Аэропортдан дрон олиб ўтишга уринган йўловчи ушланди

Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, тегишли рухсатсиз учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш ва шундай гаджетларни олиб кириш тақиқланган. Бу бежиз эмас, масалан, яқинда Тошкентда чегарадан дрон ёрдамида ўтказилган «Макаров» тўппончаси харидорлари ушланган. Аввалроқ эса...

ЎҚИНГ: ДХХ ушлаган дрон чегарадан нима олиб ўтаётган эди?

Яқинда бир йўловчи Навоий аэропортидан дрон олиб ўтишга уринди, дея хабар бермоқда «Янги Ўзбекистон» газетаси интернет нашри. Навоий халқаро аэропортига «Москва – Навоий» йўналишидаги йўловчи авирейс билан учиб келган фуқаро Э.О. «Навоий аэропорти» чегара божхона постининг кириш йўналишида «яшил» йўлак орқали ҳаракатланиб келаётганда божхона органларининг эътиборини тортади.

Шундан сўнг божхона ходимлари фуқаро Э.О.нинг қўл юки ва багажларини белгиланган тартибда, холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказганида тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳамда божхона назоратидан яширилган 1 дона «учувчисиз учиш қурилмаси» (дрон) борлиги аниқланди ва вақтинча сақловга олинди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сонли қарорига асосан, учувчисиз учиш апаратларини Республика ҳудудига олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланишга Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан амалга оширилади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ЎҚИНГ: «Камикадзе» дронларни ёппасига отувчи қурилма чиқди (видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.