Афғонистонда атиги 1200 долларлик электрокарлар йиғилмоқда!

  •   DiMaX
  •  1201
  •  04.09.2020 16:27

Афғонистонда атиги 1200 долларлик электрокарлар йиғилмоқда!

Amin Noor компанияси Афғонистонда автомобиль саноатининг биринчи иштирокчисига айланди. Компания 11 турдаги йўловчи ва юк машиналарини ишлаб чиқаради, деб ёзади Sof.uz.

ЎҚИНГ: Alibaba’да ҳатто флагман смартфонлардан ҳам арзон электромобил сотиляпти! (+«жонли» видео)

Бугунги кунга келиб 200 га яқин автомобиль ўз мижозини топишга улгурди. Машиналарнинг эътиборли жиҳати уларнинг нархидадир. Ҳар бир машина $1200 дан $2500 гача баҳоланган.

Барча транспорт воситалари заводнинг ўзида ишлаб чиқарилмоқда, аммо таркибий қисмларнинг катта қисми Хитойдан олиб келинади.

ЎҚИНГ: Tesla’нинг кутилмаган кушандаси: Sony ўз электромобилини йўлга чиқарди (+видео)

Компания раҳбари Аҳмад Зиёнинг айтишича, охирги уч йил ичида локализация даражаси 80% га етган. Кейинги 5-10 йил ичида ушбу рақамни 100% га етказиш режа қилинган.

Афғонистон Иқтисодиёт вазири Мустафо Мансурнинг сўзларига кўра, Amin Noor компанияси томонидан яратилаётган машиналарга мамлакат ичидаги талаб жуда юқори.

«Авваламбор, бу экологик хавфсиз машиналардир, чунки улар қувватланган батареяларда ишлайди. Яна бир жиҳат – уларнинг нархидир. Истеъмолчилар уларни бемалол сотиб олиши мумкин, чунки машиналар арзон», – деди вазир.

ЎҚИНГ: Оддий фуқаро нега бирданига 27 дона Tesla электромобили сотиб олди?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!