Афсонанинг ниҳояси: Беш йилдан кейин Android’дан воз кечилади

  •   Saroy
  •  2839
  •  06.09.2018 09:37

Афсонанинг ниҳояси: Беш йилдан кейин Android’дан воз кечилади

Android операцион тизими  яқин йилларда ўрнини бошқа, янада замонавий издошига бўшатиб беради, деган гап сўзлар тарқалганига ҳам икки ойча бўлиб қолди. Оммавий ахборот воситали тарқатган хабарларда айтилишича, дунёдаги энг оммавий мобиль ОС’дан 2023 йилда воз кечилиши мумкин.

Android’ни истеъмолдан тўлиқ сиқиб чиқариши кўзда тутилаётган замонавий операцион тизимни яратиш ишлари сўнгги икки йил давомида ёпиқ режимда олиб борилмоқда. Google’нинг юзлаб муҳандисларидан ташкил топган гуруҳ  яширин тарзда янги ОС’ни «нолдан» яратишмоқда. У Fuchsia деб номланадиган бўлди.

Google'да Fuchsia’ни яратиш зарурати пайдо бўлганига интернет билан боғланган, яъни тармоққа уланиш имкони бўлган янги ва янги шахсий гаджетлар пайдо бўлиб бораётгани сабаб бўлмоқда. Барча  «ақлли» қурилмаларни ягона экотизимга боғлаш учун компанияга ОС’ни яхшилаш керак бўлмоқда. Уни кенг кўламдаги электрон девайсларга ўрнатса бўлади, жумладан ўйин ноутбукларидан тортиб, то онлайн режимида ишлайдиган миттигина сенсорларгача.

ЎҚИНГ:ТОП-10: Дунёдаги энг тезкор Android-смартфонлар (AnTuTu талқини, 2018 йил, сентябрь)

Google Бош директори Сундар Пичаи сунъий интеллектни яратишга қарор қилди. У замонавий инсонга ҳамма жойда ҳамроҳлик қилади.

Таассуфки, смартфон эгаларининг тўртдан уч қисми фойдаланаётган  Android ОС аллақачон эскирган ва олдига қўйилган вазифаларни бажара олмаяпти.

Bloomberg маълум қилишича, Fuchsia устида ишлаётган муҳандисларга қурилмаларга янги операцион тизимни жорий қилиш вазифаси кўндаланг турибди. Масалан, овоз билан бошқариладиган колонка уч ой ичида яратилиши ва кейин йирик гаджетларга, жумладан ноутбуклар ва смартфонларга  ўтиши лозим.

Дастурчиларнинг асосий вазифаси Android операцион тизимни тўлиқ ўзгартиришдан иборат, деб хабар беради номи  аноним бўлиб қолишни истаган  ахборот манбаси. Дастлабки башоратларга кўра, Android’дан  Fuchsia’га ўтиш 2023 йилда амалга оширилиши керак.

Шунга қарамай,  бундай ёндошув ҳозирча фақат сўзларда жарангламоқда. Беш йил ичида Fuchsia жамоаси вакиллари, жумладан Сундар Пичаи ва унинг ўринбосари Хироши Локхаймердан  Android’ни алмаштиришнинг чуқур ўйланган режасини ишлаб чиқиш талаб этилади. Чунки қурилмалар ишлаб чиқараётган ўнлаб ҳамкор ишлаб чиқарувчилар, минглаб мобил илова яратувчиларининг мувафақияти Android’га боғлиқ бўлиб турибди. Қолаверса, Google’нинг реклама эълонларидан тушираётган миллиардлаб пуллари ҳам шунга боғлиқ.

Бундан ташқари,  Android операцион тизими бир қанча жанжаллар ва суд можароларининг марказида турибди. Шундай экан,  ушбу  ОС’нинг исталган ўзгариши АҚШда ҳам, Евроиттифоқда ҳам ҳукумат томонидан назорат қилинади. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июль ойида  Google Еврокомиссия томонидан 5 миллиардга долларга жаримага тортилган эди.  Бунга компаниянинг Android билан боғлиқ рақобат қоидаларига амал қилмагани сабаб қилиб кўрсатилган эди.

ЎҚИНГ:Ҳамёнбоп ва кучсизроқ смартфонлар учун саккизта «енгил» илова

Яна шуни ҳам унитмаслик керакки,  Google’нинг ичида ҳам қарама-қаршиликлар кучайган, шу боис лойиҳани бутунлай тўхтатиш ҳақида ҳам гап-сўзлар тарқалиб қолади, баъзан.

Масалан, 2018 йил июнда компания Пентагоннинг  бир неча миллиардлик шартномасидан ҳам воз кечишга тўғри келинди. Пентагон билан тузилган шартномага биноан, Google  сунъий интеллект базасида кузатув тизимини яратиш лозим эди. Google’нинг кўплаб ходимлари Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорлик қилинишидан норозиликларини билдирган эди. Улар сунъий интеллектни ҳақиқий уруш ҳаракатларида ишлатилишидан ташвиш билдирган эди. Хабарда айтилишича, ҳозирда Fuchsia жамоасида янги ОС’ни ўрнатиш ва дизайн бўйича жиддий баҳс-мунозаралар, тортишувлар бўлмоқда. Қолаверса шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш масаласи ҳам ўта долзарб ҳисобланади

ЎҚИНГ:Apple смартфонлари Android'лардан қанча олдинда?

Fuchsia’ни яратишдан кўзланган асосий мақсад  —  Google’нинг рақобатбардошлигини ошириш. Мобиль қурилмалари бозорининг 85 фоизи Android улушига тўғри келса-да, “олмачи”лар  брендига қарашли  iOS операцион тизимида айниқса, иш самарадорлиги, маълумотларни ҳимоялаш ҳамда Apple’нинг барча қурилмаларга мос тушиши  борасида қатор устунликлар мавжуд.

Янгиланишларнинг осон кечиши ҳам муҳим факторлардан ҳисобанади. iOS’да янги версия чиққанда,  iPhone’нинг аксарият эгалари ўзларининг опериацион тизимини тезкорлик билан янгилаб олишади. Android’нинг янги версиясига келадиган бўлсак, кўп ҳолларда улар эски қурилмаларни қўллаб-қувватламайди, натижада фақт 10 фоизгина фойдаланувчи янгиланиш имкониятига эга бўладилар.

“Android’дан воз кечиш Google’га барчасини қайтадан бошлашга ва бундан ўнлаб йиллар аввал йўл қўйган хатоларини такрорламасликка имкон беради” – дейди Confide мессенжери асосчиси Жеффри Гроссман.

ЎҚИНГ:Android’да пуллик иловани текинга олинг

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.