Афсонанинг қайтиши: бепул Pokemon Quest ўйини дунёни забт этишга тайёр! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1587
  •  30.05.2018 17:09

Афсонанинг қайтиши: бепул Pokemon Quest ўйини дунёни забт этишга тайёр! (+видео)

Nintendo компанияси томонидан яратилган Pokémon GO ўйини бутун дунёда машҳур бўлган эди. Ер юзида юз миллионлаб геймерлар унга боши билан шўнғишди, жумладан, юртимизда ҳам бу ўйин кенг тарқалди.

ЎҚИНГ: Pokemon Go ўйини Ўзбекистонда ҳам расман тақдим этилди

Аммо 2017 йилнинг бошидаёқ унинг оммабоплиги тезда пасая бошлади, ҳозирга келиб эса уни кўпчилик эсламай ҳам қўйди. Шу кунларда маълум бўлишича, смартфонлар учун бепул янги Pokemon ўйини тез орада тақдим этилади.

Nintendo компангиясига қарашли Pokémon Company ўйин студияси ўтказган матбуот анжуманида Pokémon Quest номли янги видеоўйинни намойиш этишди. Бу иловани кейинги ойдаёқ смартфонларга ҳамда Switch ўйин приставкаларига юклаб олиш мумкин бўлади. Фақат ҳудуд бўйича чекловлар бўлиши мумкин – буларга ўйиннинг расмий тақдимотида аниқлик киритилса керак.

ЎҚИНГ: Барчанинг ақл-ҳушини ўғирлаган Pokemon GO қанақа ўйин?

Pokémon Quest ўйинида геймерларни покемонлар оламида тўлақонли RPG-экшн кутаётир. Унда ўйинчилардан кўплаб турли топшириқларни бажариш талаб этилади: жангчилар учун база (лагер) қуриш ва жиҳозлаш, хазиналар излаш, махлуқлар билан курашиш ва ҳоказо. Лагерга янги покемонларни жалб этиш ва бу билан ўз «қўшин»и сафини кенгайтириш мумкин бўлади.

Яна таъкидланишича, геймер энди жанг пайтида ўйин персонажларини бошқара олмайдилар. Покемон ўзлари душманларга ҳамла қилишади, ўйинчидан эса керакли лаҳзада тегишли тугмачани босиш талаб этилади, холос.

Мана, Pokémon Quest ўйинига бағишлаб тайёрланган видеолавҳани бирга кўрамиз:

Смартфонлар учун тақдим этиладиган янгича Pokemon видеоўйини бепул бўлади, аммо унинг ичида харидлар – «донат»лар бўлишини айтишмоқда. Уларнинг нархи 4,99 дан то 17,99 АҚШ долларигача бўлиши мумкин.

Хулласи калом, мобил ўйинлар ишқибозлари Pokémon Quest ўйинига тайёр турсалар арзийди. Унинг тақдимотигача эса жорий йилнинг энг яхши ўйинлари билан танишинг, юклаб олинг ва завқини тотинг...

ЎҚИНГ: Google Play Awards 2018: йилнинг энг зўр ўйин ва иловалари тақдирланди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.