Афсонавий Angry Birds ўйини реал ҳаётга ўтмоқда

  •   Saroy
  •  1039
  •  20.09.2018 13:02

Афсонавий Angry Birds ўйини реал ҳаётга ўтмоқда

Angry Birds ўйинини яратган Rovio компанияси,  Magic Leap гарнитараси учун қўшимча реаллик берадиган янги ўйин демосини намойиш этди. Ўйинсеварлар ўз  уйларида туриб виртуал рогатка билан қуролланиш имконига эга бўлдилар.

ЎҚИНГ:Сизнинг орқангиздан ҳам келишади: компьютер ўйинларига берилиш касаллик деб эълон қилинди

Ўйин Angry Birds: FPS номини олди.  FPS, бу рогатка бўлиб First Person Slingshot сўзларининг қисқартмаси. Ихтирочилар “жаҳлдор қушча”нинг классик механикасига қўшимча реаллик киритди. Ўйинчи кўз ўнгида виртуал рогатка пайдо бўлади, хонанинг юқорироғида эса яшил чучқача конструкцияси бор ва сиздан уларни синдириш керак бўлади.  

ЎҚИНГ:Ажрашишларнинг асосий сабабларидан бири – Fortnite ва бошқа компьютер ўйинлари экан!

Ўйинда реал ҳаётнинг барча объекти ҳисобга олинган. Агар қайсидир виртуал объект столда турган бўлса, у физика қонунларига биноан думалаб ерга тушиши мумкин.

Ўйин қўшимча реаллик билан тўлдирилган бўлишига қарамай, Angry Birds: FPS, масалан  ARKit’ли iPhone учун пайдо бўлмаса керак. Magic Leap гарнитурасининг кенгликни сканерлаштиришга кўпроқ имконияти бор, шу боис мобил қурилмаларда бунақасини жорий қилиш анчайин мураккаб масала ҳисобланади.

Rovio ҳозирча қўшимча реаллик билан таъминланган янги ўйининг релизи қачон уюштирилишини маълум қилгани йўқ, лекин якуний версияси 9 октябрда намойиш қилиниши мумкин. Чунки шу куни  Magic Leap ихтирочиларининг махсус конференцияси бўлиб ўтади.

ЎҚИНГ:Видеоўйинларга кўчган машҳур фантастик кинолар

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!