Афсонавий консол қайтмоқда

  •   Saroy
  •  428
  •  10.10.2018 15:24

Афсонавий консол қайтмоқда

Бугун PlayStation компанияси ноёб PlayStation Classic консоли учун буюртма қабул қилишни бошлади. Бу PlayStation’нинг оригинал приставка дизайнида тайёрланган  унчалик катта бўлмаган “қутича” бўлиб, 90 йилларнинг 20 та машҳур ўйинларини ўйнаш имконини беради. Улар орасида  файтинг Tekken 3, Final Fantasy VII, Jumping Flash, R4 Ridge Racer Type 4 и Wind Arms каби ўйинлар бор.

Янгиланган версия оригиналига қараганда қарийб икки баробарга кичкина. Комплектида HDMI тирқиши ва иккита симли геймпад ҳам бор.  Бу Sony’нинг энг биринчи геймпадларидан бири ҳислбланади. Консол диск билан ишламайди, шу боис у ерда сим йўқ.

ЎҚИНГ:Sony афсонавий PlayStation консолини савдога қайтармоқчи

Ўйинни соғинган ишқибозлар ҳозирданоқ Sony’нинг интернет дўконларига буюртма берса бўлади, қолаверса буюртмаларни ҳамкор компаниялар дўконларидан ҳам буюртириш мумкин. Қурилмани етказиб бериш декабр ойидан бошланади. 

Бунгача  Sony компаниясининг рақиби Nintendo ҳам ўзининг 2016 йили чиққан классик консолининг янгиланган версиясини чиқарганди.

ЎҚИНГ:Sony PlayStation 4 қачон ўйиндан чиқади?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!