Афсонавий Nokia 3250 эсингиздами? Vivo эса шунақа форм-факторли смартфон патентлади!

  •   DiMaX
  •  1469
  •  18.07.2020 15:12

Афсонавий Nokia 3250 эсингиздами? Vivo эса шунақа форм-факторли смартфон патентлади!

Сенсор экранли смартфонлар эрасидан аввалги – тугмачали телефонлар даврида Nokia компанияси энг нуфузлиларидан бири эди. Унинг ўша пайтдаги айрим моделларини ҳатто ҳозир ҳам замонавийлаштириб чиқаришмоқда.

ЎҚИНГ: Компаниялар “имзоси”га айланган муваффақиятли мобиль телефонлар

Сайтимизда бу компаниянинг 15 та афсонавий мобил телефони ҳақида мақола ҳим чиқарганмиз. Шулардан бири Nokia 3250 модели бўлиб, клавиатура блоки 180 даражага бурила оладиган ўзига хос имиждаги телефон сифатида ўз ўрнига эга бўлди. Унинг клавиатурасининг орқа томонидан плеерни бошқариш мумкин бўлган меню тугмалари ўрин эгаллаган эди.

Энди эса Vivo компанияси ўша форм-факторда смартфон учун патент олгани маълум бўлди. Патент ҳужжатларида акс этган чизмага кўра, қурилманинг пастки қисми 180 даражада бурилади.

Nokia 3250 ҳамда Nokia 5700 моделларида корпуснинг пастки – бурилувчи қисмининг олд тарафида клавиатура жойлашган эди. Vivo тайёрламоқчи бўлган смартфонда ҳам шунақа, лекин бу моддий тугмачали клавиатура эмас, балки экрандаги сенсор клавиатурадир.

Смартфон корпусининг қайрилувчи қисми нимага хизмат қилиши, унинг амалий аҳамияти номаълум. Бундан ташқари, гарчи патентлаб қўйган бўлса-да, Vivo бунақа смартфонни яратиши ва бозорга чиқариши ҳам ноаниқлигича қолмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi дунёдаги энг антиқа смартфонни сота бошлади – атиги 69 доллардан! (+«жонли» видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.