Афсонавий Nokia 6300 модели ва 8000 серияси қайта сотувга чиқиши мумкин

Афсонавий Nokia 6300 модели ва 8000 серияси қайта сотувга чиқиши мумкин

Миш-мишларга кўра, HMD Global иккита классик Nokia моделларини қайта ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Маълумот учун, илгари афсонавий 3310 ва 8110 моделлари ҳам қайта сотувга чиқарилган эди.

Қайта ишлаб чиқарилиши айтилаётган моделлардан бири Nokia 6300'дир. Классик дизайнга эга ва зангламас пўлатдан ишланган пишиқ корпусли ушбу модель ўз даврида бизнесменлар ишлатадиган телефон бўлган. Ҳозирги стандартларга қиёсан эса ўз даврининг ўрта тоифа қурилмаси ҳисобланган.

Кейинги телефон эса аниқ бир моделга асосланмасдан, балки Nokia 8000 сериясидан илҳомланиб яратилган кўринади. Nokia 8000 сурилувчи клавиатурага эга эди ва мана шу дизайни боис жуда оммалашган.

Масалан, 8910i модели титандан ишланган корпусга эга эди. 8800 Gold Arte эса 18 карат олтин билан қопланган бўлган. Айни моделнинг Sapphire Arte талқини бўлса навигация тугмаларига ўрнатилган сафир марваридига эга эди.

Қайта ишлаб чиқарилаётган моделлар HMD'нинг ҳозирги баъзи линейкаси, масалан, 8110, 2720 Flip ёки 800 Tough'лар каби KaiOS'да ишлайдими-йўқми буниси ҳозирча номаълум. Аммо шуниси аниқки, ҳар икки модель 4G LTE алоқасига эга бўлади ва бир неча ҳафта ичида тақдим қилинади.

ЎҚИНГ: Афсонавий Nokia ҳақида 20 қизиқарли факт