Афсонавий ўйин консоли қайтмоқда!

Афсонавий ўйин консоли қайтмоқда!

Sega компанияси ўзининг таниқли ретро консоли, Mega Drive'нинг (шунингдек, Genesis номи билан ҳам танилган) давомчиси, янги Mega Drive Mini 2'ни чиқармоқчи эканлигини маълум қилди. Ҳам картриж, ҳам CD ўйинларни қўллаб-қувватлаши айтилаётгани ушбу носталгик ўйин консоли ҳозирча фақат Япония учун чиқарилиши айтилмоқда.

Mega Drive Mini/Genesis 2 элликдан ортиқ ўйинларни ўз ичига олади ва гарчи ҳали ўйинларнинг тўлиқ рўйхати чиқарилмаган бўлса ҳам, уларнинг орасида Sonic the Hedgehog, Virtua Racing ва Shining Force каби ўйинлар бўлиши аниқ.

Mega Drive Mini 2 консоли 27 октабрдан ¥9,980 (таҳминан $75) нархда сотувга чиқарилади. Шунингдек, унга қўшимча тарзда сотиладиган Sega CD аксессуари эса ¥4,500 ($35) туради.

ЎҚИНГ: Ортиқ эксклюзив эмас!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!