Афсонавий Quake 2 ўйинини бепул юклаб олишга улгуринг!

  •   DiMaX
  •  1141
  •  13.08.2020 12:36

Афсонавий Quake 2 ўйинини бепул юклаб олишга улгуринг!

Биринчи шахс номидан ўйналувчи Quake шутерини тажрибали геймерлар яхши билишади. Унинг ҳуқуқларига эгалик қилувчи Bethesda компанияси мазкур ўйиннинг иккинчи қисмини уч кун давомида бепул улашяпти.

ЎҚИНГ: Оммабоп жанговар ўйинни 19 августгача нақ тўртта платформадан исталган бирида бепул ўйнанг!

Ушбу компания яқинда QuakeCon конференциясини ўтказди ва унда янги ўйинларни намойиш этади. Шунга бағишлаб у хайрия тўплади ва фанатлар жами 30 минг доллардан ошиқ маблағ тақдим этишди. Bethesda шунинг эвазига энди уч кун муддатга Quake 2 ўйинини компьютерга бепул юклаб олиш имконини берди.

Quake 2 шутерини компаниянинг Bethesda Launcher лаунчери орқали бепул юклаб олиш мумкин. Бунинг учун мана бу ҳавола орқали ўтиб, агар аккаунтингиз бўлмаса регистрация қилишингиз лозим бўлади. Ўйиннинг бепул тарқатилиш муддати 15 август куни кечқурун тугайди, шунгача олиб улгуришингиз керак.

Унинг ортидан, 17 август куни ўйиннинг кейинги босқичи – Quake 3 ҳам бепул тарқатилади, янгиликларимизни кузатиб боринг.

ЎҚИНГ: PUBG Mobile, AliExpress ва яна уч юзта хитойча илова хавф остида!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!