Афсонавий шутер-ўйин смартфонларга ҳам чиқди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  827
  •  28.04.2021 16:33

Афсонавий шутер-ўйин смартфонларга ҳам чиқди! (+видео)

Биринчи шахс номидан ўйналувчи компьютер ўйинлари – DOOM туркуми шутерларининг дастлабкиси 1993 йилда, сўнггиси – Doom Eternal эса 2020 йилда чиққан. Мана шу охиргиси Game Informer рейтингига кўра ўз тоифасида энг зўрларидан биридир.

ЎҚИНГ:  Энг мураккаб ўйин: «Илонча» ва «Тетрис» чатишмасида кучингизни синаб кўринг!

Bethesda компанияси ушбу ўйиннинг Mighty Doom номли мобил версиясини тақдим этди. Геймерлар унда мини-думслеер ролида ўйнаб, иблисларга қарши жанг олиб боришлари мумкин. Геймплей жиҳатидан у Habby компанияси 2019 йили чиқарган Archero мобил ўйинини эслатади.

Афсуски, ҳозирча Mighty Doom фақат Android тизимли смартфонлар учун чиқарилган, бунинг устига айни дамда Янги Зеландиядаги Google Play’дагина тақдим этилган. Унинг бошқа мамлакатлардаги юзерларга қачон етиб келиши ҳамда iOS-версияси чиқиш-чиқмаслиги ҳозирча маълум эмас.

ЎҚИНГ: Android-смартфонларга энди Google Play’даги иловаларни интернетсиз ҳам расман ўрната оласиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.