Афсонавий смартфонсоз энди «ақлли» телевизор ҳам ишлаб чиқаради!

  •   DiMaX
  •  873
  •  07.11.2019 13:06

Афсонавий смартфонсоз энди «ақлли» телевизор ҳам ишлаб чиқаради!

Ҳиндистондаги Flipkart интернет-савдо майдончаси Nokia компанияси билан янги шартнома тузганлигини эълон қилди. Энди мазкур афсонавий бренд остида Smart TV – «ақлли» телевизорлар ишлаб чиқарилади.

ЎҚИНГ: Xiaomi бешинчи авлод – Mi TV 5 телевизорларини намойиш этди

Nokia учун ушбу «ақлли» телевизорлар бу йўналишдаги илк тажриба ҳисобланади. Маҳсулотнинг ишлаб чиқарилиши ва тарқатилиши билан Flipkart’нинг ўзи шуғулланади. Мазкур компания бунгача Motorola савдо белгиси остида Smart TV чиқариб келган.

Кутилаётган смарт-телевизорларнинг техник характеристикалари ҳақида ҳозирча кам нарса маълум. Уларда юксак сифатли аудиотехника маҳсулотлари билан танилган JBL фирмасининг акустикаси қўлланади.

Nokia илк Smart TV’ларини шу йилнинг охиригача чиқариши кутилмоқда, аммо уларнинг нархи ҳозирча номаълум. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса 1 155 000 сўмдан бошланувчи нархларда турли телевизорларни сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Атиги 142 долларга 40 дюймлик телевизор чиқди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!