Афсонавий Super Mario Bros ўйинининг картрижи аукционда рекорд нархда сотилди

  •   DiMaX
  •  1252
  •  15.02.2019 10:59

Афсонавий Super Mario Bros ўйинининг картрижи аукционда рекорд нархда сотилди

Ҳали компьютерлар ҳам, уяли телефонлар ҳам оммалашмаган даврларда ўйин приставкалари жуда машҳур эди. Турли ўйинлар ёзилган картрижлар приставкаларга қўйиб ўйналиши бугунги ёш авлод учун кулгили ҳам туюлади.

ЎҚИНГ: iPhone ва Android-смартфонлар учун бепул Dr. Mario World ўйини чиқяпти

Куни кеча ана шунақа картрижлардан бири – 1985 йилда тақдим этилган Super Mario Bros ўйини ёзилгани Heritage кимошди савдосида сотилди. Бу картриж оригинал қадоғи бузилмаган ҳолида сақланган бўлиб, ҳатто устига ёпиштирилган нарх ёрлиғи ҳам олиб ташланмаган экан. Бунақа ҳолатдаги топилма учун эса коллекционерлар катта пул беришга ҳам тайёрлар.

Шундай бўлди ҳам – «Марио» ҳақидаги ўйин картрижи нақ юз минг АҚШ долларига сотилди! Heritage вакилларининг таъкидлашларича, бу – ўйин приставкалари картрижлари учун тўланган рекорд миқдордаги нархдир.

Ушбу картриж Nintendo Entertainment System (NES) ўйин приставкаси учун ишлаб чиқилган бўлиб, бу консол бизда оммалашмаган. Собиқ Иттифоқ ҳудудида унинг клони – «Денди» кўпроқ тарқалган эди.

ЎҚИНГ: D.I.C.E. Awards 2019: Энг зўр ўйинлар мукофотланди