Афсонавий Winamp: плеер 2019 йилда қайтади

  •   Saroy
  •  387
  •  16.10.2018 12:23

Афсонавий Winamp:  плеер 2019 йилда қайтади

«Афсонанинг қайтиши» мобил илова кўринишида кутилмоқда, у барча, жумладан плейлистлар, булутдан мусиқа,  босқичли радиостанция ва бошқа мусиқаларнинг маркази бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Winamp илк бор 1997 йилда чиққан ва энг машҳур текин медиаплеерлардан бири бўлганди. Бренд  AOL томонидан 2002 йилда сотиб олинган, кейин 2014 йилда Radionomy’га сотиб юборилди.  Winamp’нинг сўнгги янгиланиши  2013 йилда юз берди. Мана энди у яна қайтмоқда.

ЎҚИНГ:Android-смартфон учун аудиоплеер танлаймиз

Ишлаб чиқарувчиларнинг режаси бўйича, Winamp шахсий компьютерлар ва мобил қурилмаларда барча аудио учун ягона зарурий илова бўлиши лозим.  Бир томондан олиб қараганда,  бу борада ҳали аниқлик киритилмаяпти. Бошқа томондан олиб қараганда, эса Winamp энди аввалгидек бўлмайди, балки барча сервислар билан интеграциялашади. Бу жуда фойдали функция ҳисобланади.

Winamp 6 иловасининг тўлиқ янгиланган версияси тахминан 2019 йилда савдога чиқарилади.

ЎҚИНГ:Samsung Gear Fit 2 Pro: спортга ошно этувчи браслетни харид қилиш учун 5 сабаб

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!