Агар Galaxy S23 шундай кўринишда бўлганида, сизга ёқармиди?

Агар Galaxy S23 шундай кўринишда бўлганида, сизга ёқармиди?

Узунқулоқ хабарларига кўра, Samsung'нинг бўлажак Galaxy S23 ва S23+ смартфонлари Galaxy S22 Ultra'га ўхшаш дизайнда, камераларни ўраб турадиган оролсиз чиқарилади. 4RMD тахаллусли дизайнер ўзининг YouTube саҳифасида уларнинг қандай кўриниши тасвирланган сифатли рендерларни улашди.

Эҳтимол, янги дизайн минималистларга кўпроқ ёқади, чунки камера оролисиз смартфонлар дизайни янада содда кўринади. Олд дизайн ўзгармаган, лекин сўнгги миш-мишларга кўра янги авлод Galaxy S смартфонлари орасида Ultra модел энг ингичка рамкага эга бўлиши миш-миш қилинган эди.

"Агар S23 шундай кўринишда бўлганида, сизга ёқармиди?", - дейди Ice Universe, таниқли инсайдерларнинг бири.

Техник хусусиятлар борасида Galaxy S23 модели 6.1 дюйм, Galaxy S23+ эса 6.5 дюймли экранга эга бўлиши мумкин. Смартфонлар келаси йилнинг феврал ойи бошида Snapdragon 8 Gen 2 ва Exynos 2300 чипсетли вариантларда тақдим қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy S23 серияси қачон тақдим қилиниши ошкор бўлди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!