Агар iPhone 13'ларнинг экранини алмаштирсангиз, энг муҳим функциядан айрилишга тайёр туринг

Агар iPhone 13'ларнинг экранини алмаштирсангиз, энг муҳим функциядан айрилишга тайёр туринг

Бу йил Apple компанияси iPhone 13 сериясидаги смартфонларнинг Face ID панелини кичрайтиришга муваффақ бўлди. Бироқ, компания эълон қилмаган ўзгаришлардан бири шундаки, қурилма дисплейи Face ID тизимига уланган бўлади - агар фойдаланувчи экранни алмаштирса, Face ID ишлашдан тўхтайди. 

ЎҚИНГ: USB-C портига эга бўлган iPhone X сотувга чиқди 

Бу ерда айбдор Tic Tac чипи бўлиб, ушбу чип экранни платага улайдиган мослашувчан кабелда жойлашган бўлади. Илгари смартфон ичида бундай чип бўлмас эди. Шунинг учун ишдан чиққан экранни янгисига алмаштиришда муаммо юзага келмас эди. 

Албатта, агар фойдаланувчилар экранни расмий Apple'нинг таъмирлаш марказида алмаштирсалар, ушбу марказларда экранни қайта чипга созлаб беришнинг имкони яратилган. 

Учинчи томон таъмирлаш марказлари эса фақатгина бир йўл билан Face ID функциясини ишлашини таъминлаб бера оладилар. Бунинг учун синган экрандан чипни олиб, янги экранга ўрнатиш керак бўлади. Бу жуда мураккаб жараён, чунки ушбу чипнинг ҳажми жуда кичик. 

Бир нечта таъмирлаш устахоналарида ушбу жараён амалга оширилди. Бироқ уларнинг кўпида Face ID ишламади. Шунингдек, бу жуда кўп вақт талаб қиладиган мураккаб жараён эканлиги айтилди. 

Бироқ, Apple ушбу муаммони дастур янгиланиши орқали тузатиши ҳам мумкин. Ўтган йили iPhone 12 қурилмаларининг камерлари алмаштирилгандан сўнг ишламай қолган эди. Аммо Apple янги дастурий таъминот билан ушбу муаммони бартараф этган эди. 

ЎҚИНГ: Canalys: 3-чоракда планшет етказиб бериш ҳажми ўтган йилга нисбатан 15% га камайди