Агар у дисплей бўлмаса, унда нима? vivo асосий камера ёнида катта дисплейи бўлган X70 Pro+ флагманиннинг суратларини тақдим этди

Агар у дисплей бўлмаса, унда нима? vivo асосий камера ёнида катта дисплейи бўлган X70 Pro+ флагманиннинг суратларини тақдим этди

vivo 9 сентябрда тақдим этиладиган X70 Pro+ смартфонининг расмий реклама рендерларини эълон қилди.

ЎҚИНГ: vivo Y33s смартфони чиқди

Суратлардан смартфоннинг орқа панелида иккинчи дисплей борлигини кўриш мумкин. Дисплейнинг ўлчамлари ҳозирча номаълум, бироқ ушбу иккинчи дисплей Xiaomi Mi 11 Ultra'даги дисплейдан бироз каттароқ эканлигини кўриш мумкин.

Тўғри, ушбу тўртбурчак майдон дисплей эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Таниқли инсайдер Бен Гескин смартфонда иккинчи дисплей йўқлигини даъво қилмоқда.

Смартфоннинг қора ҳамда тўқ сариқ рангли турлари мавжуд. Тўқ сариқ рангдаги қурилмаларнинг орқа пенели чарм билан қопланади.

vivo X70 Pro+ смартфони 6,7 дюймли қайрилма дисплей, Snapdragon 888 SoC чипи, 65 ваттли қувватлаш технологиясига эга бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: vivo смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, июль)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.