Аграр университетида «Qr-book» тизимида ишловчи электрон китоб жавони стендлари жорий этилди

Аграр университетида «Qr-book» тизимида ишловчи электрон китоб жавони стендлари жорий этилди

Тошкент давлат агар университетида «Qr-book» тизимида ишловчи электрон китоб жавони стендлари жорий этилди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати маълум қилди. 

Лойиҳа муаллифлари Тошкент давлат аграр университети Инновацион технологиялар асосида махсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш факультети 1 босқич талабаси Саидали Аброр ва унинг жамоадошлари Диёр Ҳамидов, Аброр Юлдошевлардир. 

Талабалар ушбу лойиҳаси билан «Start-up tashabbuslari-2018» танловида иштирок этишмоқда. 

Ушбу тизим орқали талабалар зарур китобларини қидириш учун вақт сарфламайди. Профессор-ўқитувчилар томонидан тавсия этилган ўқув қўлланма ва дарсликлардан фойдаланиш учун ўз смартфони орқали китобларни электрон нусҳасини «QR-kod» орқали  юклаб олиб фойдаланишлари мумкин.

Ҳозирда бу тизим университетнинг ҳудудида, яъни ўриндиқлар, дам олиш масканларида 6 та «Qr-book» тизимида ишловчи китоб мутолаа қилиш жойлари ташкил этилмоқда.

ЎҚИНГ: Wi-Fi тармоғига QR-код орқали уланиш

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!