AI-лойиҳангиз борми? Microsoft улар учун 20 000 долларгача грантлар эълон қилди!

  •   DiMaX
  •  493
  •  07.06.2021 14:25

AI-лойиҳангиз борми? Microsoft улар учун 20 000 долларгача грантлар эълон қилди!

Microsoft компанияси «AI for Accessibility Grants Program 2021» дастурига аризалар қабул қилмоқда. Дастур дунё бўйлаб ногиронлиги бор кишиларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш устида ишлаётган жисмоний шахслар ва ташилотларга Microsoft Azure булутли ҳисоблаш ресурсларидан фойдаланиш имконини беради, деб ёзмоқда GRANTLAR.UZ.

ЎҚИНГ: «Windows 11» ҳам тайёр – Microsoft раҳбари аллақачон унга ўтиб олган!

Дастур Microsoft Cognitive Services (Microsoft когнитив хизматлари) ва Machine Learning (машинавий таълим)даги охирги ютуқлар асосида қурилган лойиҳаларга грантлар ажратади.

Топшириладиган лойиҳалар қуйидаги соҳалардан бирига қаратилган бўлиши лозим: Уй (Home), Жамият (Community), Таълим (Education) ҳамда Бандлик (Employment).

Грант кимлар учун?

Девелоперлар (дастурчилар), ННТлар, олимлар, тадқиқотчилар, кашётчилар учун.

Батафсил маълумот учун расмий ҳавола: https://www.microsoft.com/en-us/ai/ai-for-accessibility-grants

Грантнинг манфаатли жиҳатлари:

Дастур доирасида ғолиб деб топилган лойиҳаларга, лойиҳа қамрови ва эҳтиёжларига қараб, 10 000, 15 000 ёки 20 000 АҚШ доллари ажратилади. Бу грантлар маълумотларни тўплаш, ёрлиқлаш, моделлар ишлаб чиқиш ва бошқа муҳандисликка оид ишлар учун саранади.

Шунингдек, лойиҳалар Azure девелоперлари ёрдами, ресурсларидан фойдаланиш, ҳамкорлик қилиш ва лойиҳани намойиш қилишда ёрдам олиш имконига эга бўлади.

ЎҚИНГ: Энг инновацион элликта компания (BCG рейтинги, 2021 йил)

Талаблар:

Исталган давлатдан девелоперлар (дастурчилар), ННТлар, олимлар, тадқиқотчилар, кашфиётчилар қатнашиши мумкин. Лойиҳа ғоялари ногиронлиги бўлган кишилар томонидан ёки улар билан бирга ишлаб чиқилиши керак. Лойиҳалар AI (сунъий онг)дан фойдаланган ҳолда ногиронлиги бор шахсларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган бўлиши керак.

Дастурга қабул жараёни:

Дастурга аризалар 2021 йилнинг 30 июлигача онлайн тарзда БУ EРДА топширилади. Лойиҳа таклифари инглиз тилида ёзилиши керак.

Дастурга ариза топширмоқчи бўлганлар дастлаб лойиҳа такилиф учун қўйилган ТАЛАБЛАР билан танишиб чиқиши зарур. Лойиҳа таклиари шу талаблар асосида топширилади.

Онлайн ариза шаклига кириб, аризада нималар сўралиши ҳақида кўриб олишингиз мумкин.

Шунингдек, ариза топширишга киришишдан олдин танловнинг расмий эълони билан ҳам танишиб чиқинг.

ЎҚИНГ: Дипломатия университетига кира олмаган қиз Tesla’га ишга кирди!