AirPods 2 Pro янгича функцияларга эга бўлади.

AirPods 2 Pro янгича функцияларга эга бўлади.

Apple ушбу йилда AirPods 2 Pro симсиз аулоқчинларини тақдим этади. Кеча қурилма ҳақида янги маълумотлар ва унинг рендерлари эълон қилинди.

Қулоқчин H1 чипи учун янги System-in-Package тизимига эга бўлади. Ушбу тизим адаптив шовқин қайтариш функциясини қўллаб-қувватлайди. Янги тизим “юқори интеграция ва яхши ишлаб чиқилган технология“ туфайли қулоқчинни ишлаш ва қувват самарадорлигини оширади. 

“Find My“ функцияси ҳам ўз навбатида такомиллаштирилади, шунингдек, юрак уриши тезлигини кузатиш ва “Hearing Aid“ режими қўшилади. Қулоқчин қутиси USB-C портига эга бўлади ҳамда тезкор қуввлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди. 

Кўриб турганингиздек, янги қулоқчиннинг ташқи кўриниши AirPods Pro ва AirPods 3 қулоқчинларига ўхшайди. Улар аниқ бир оилага мансуб. AirPods 2 Pro моделининг корпус олдинги авлод каби босимга сезгир тугмаларга эга.

Қулоқчин юрак уриш тезлигини аниқлаш сенсори ёрдамида ҳароратни ҳам кузатиши мумкин, аммо ҳарорат мониторинги ҳақиқатдан ҳам қулоқчинда бўлиши ёки бўлмаслиги аниқ эмас.

“Hearing Aids“ функцияси микрофонга эга бўлган янги қути билан ишлайди. У ўзи эшитган товушларни қулоқчинга етказиб беради. Шунингдек, қулоқчин қутисида карнай ҳам мавжуд бўлиб, у «Find My» функциясини ишга туширилганда ўзидан товушларни чиқариши мумкин, бу эса қутини осонроқ топиб олиш имконини беради.

Юқори амплитудали драйвер блоклари ва юқори динамик диапазонли кучайтиргичларнинг комбинацияси туфайли қурилманинг овоз чиқариш имкониятлари ҳам ошади.

ЎҚИНГ: ApplePay тизимини Ўзбекистонда жорий этиш таклиф қилинди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!