AirPods "кушандаси" -- MEIZU симсиз аудио-қулоқчинни тақдим этди

AirPods

MEIZU компанияси томонидан бренднинг илк тўлиқ симсиз Bluetooth-гарнитураси -- MEIZU POP аксессуари тақдим қилинди. Ундан спорт билан шуғулланаётганда ёки саёҳат давомида бемалол фойдаланиш мумкин. Гарнитура ихчам ва ўзига хос илғор кейсдан жой олади ва шу идишда қувватланади ҳам.

MEIZU POP гарнитураси IPX5 стандарти бўйича ҳимояланган. Унга кўра бу девайс чанг ва ёмғирдан қўрқмайди. Уларнинг ҳар бирининг вазни бор-йўғи 5,8 грамм. Аудио қулоқчиндаги сенсор панел уларни бошқаришга ҳам ёрдам беради. Унга бир марта боссангиз – мусиқа жаранг сочса, шундан сўнг овозни ўзгартириш, қўнғироқни амалга ошириш ёки овозли бошқарув тизимини ишга тушириш мумкин.

Аудио қулоқчинларда Hi-Fi динамик диафрагма технологияси жорий қилинган. Улардаги диаметри 6 мм бўлган графен моддаси қуйи частоталарни ҳам кенгайтириш имконини беради, шунингдек уч частотали овознинг барқарорлигини таъминлайди.

Қувватлашга мўлжалланган ихчам кейс гаджетларни USB Type-C орқали қувватлаш имконини беради. У аксарият симсиз қувватлаш қурилмалари билан ҳам ишлаши мумкин. 85 мА соат ток сиғимига эга аккумулятор билан таъминланган гарнитурани тўлиқ қувватлаш учун 3 соат керак бўлади. Кейсдаги 700 мА соат ток сиғимига эга аккумулятор билан қўшиб ҳисоблаганда, тўлиқ қувват қулоқчинларга 15 соат ишлаш имконини беради.

Meizu Pop гаджетининг бозорда бундайн икки йил аввал, яъни 2016 йилда Apple томонидан тақдим қилинган AirPods қулоқчинларига қарши курашиши айтилмоқда. Янги гарнитура серҳашам дизайни, эргономик конструкцияси, қулай идишчаси билан ўзига хос ва рақибидан қолишмайди.

Қулоқчинларнинг электр импеданси 16 Ом, электр қуввати – 5 мВт; частота диапазони 20 дан 20000 Гц гача бўлган диапазон оралиғида, уланиш учун Bluetooth 4.2 протоколи зарур. Гаджетларда ташқи микрофон ҳам мавжуд.

MEIZU POP кечанинг ўзидаёқ жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида сотувга чиқарилди. Уни 128 АҚШ долларидан харид қилиш мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!