AirPods кутилмаган технологияга эга бўлади

AirPods кутилмаган технологияга эга бўлади

Apple смартфон фойдаланувчиларнинг мусиқа тинглашларига хизмат қиладиган ўзига хос технологияга патент олди.

Корпорациянинг АҚШ патентлаш идорасига тақдим этган навбатдаги аризасида унинг муҳандислари янги авлод AirPods аудио қулоқчинлари устида изланиш олиб бораётганликлари маълум бўлди. Бу технология ёрдамида симсиз қулоқчинлар ўзларидан овоз тарқатиш ҳамда атрофдан келаётган товушни уйғунлаштириш имконига эга бўладилар.

Apple мазкур технологияни «акустик шаффофлик» деб номламоқда. У қуйидагича ишлайди: кўринишидан ҳозирги AirPods аудио қулоқчинларини эслатиб юборадиган микрофонли аксессуар атроф-муҳит товушларини ушлайди ҳамда уларни мусиқа оҳанги билан уйғунлаштиради. Бунинг учун унда махсус микрофонлар ўрнатилади.

Шу тахлит унинг фойдаланувчиси мусиқани ён-атрофларидан таралаётган овоз кучайтиргичда тинглаётгандек ҳис қиладилар. Шу билан бирга, атроф-муҳит билан ҳам алоқа узилиб қолмайди. Яъни, қулоғига аудио қулоқчин тақиб олган одам машина сигнали ёки бошқа шовқинларни ҳам тинглаб боради. Ташқи шовқин унинг учун кутилмкаган ҳолат бўлмайди.

Патентда овоз узатишнинг бошқа усуллари ҳамда стерео товуш узатишнинг янгича технологик ечимлари ҳам ифода этилган.

Apple бир муддат аввал HomePod "ақлли колонка"сини тақдим этган эди. Унда ҳам стерео товуш узатишнинг ўзига хос технологияси жорий қилинган. Бу қурилма ўзи жойлашган хона ва бинонининг ҳажмини, бу ерда овоз тарқалишининг имкониятларини таҳлил қилади ҳамда шунга кўра овоз тарқатади. Эҳтимол, Apple келажак қулоқчинларида ҳам айнана ана шу тажриба ва амалиётни жорий қилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!